Latest news

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  4 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  4 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди" News

Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"

ОКМК жамоаси Суперлиганинг 9-турида Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

Учрашувда ҳисобда ортда бораётган Миржалол Қосимов шогирдлари одатдагидек якунда камбэк қилган ҳолда ғалабани ўзиники қилди. Жамоа ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев дастлаб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, кейинги дақиқаларда рақиб дарвозасига гол уриб айбини ювди дея оламиз. Ўйиндан сўнг футболчининг фикрларини тингладик.

"Ўйинга келадиган бўлсак, барчаси яхши ўтди деб ўйлайман. Ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз. Бу ғалаба тарихга айланди, эндиликда навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. 

Фикримча, биринчи бўлимда ёмон тўп тепаётганимиз йўқ. Вазиятларимизни голга айлантира олмаяпмиз. Реализациядаги камчиликларимизни тўғирлай олсак ҳаммаси жойига тушади. Биринчи бўлимда гол ўтказаётганимиз ёқимсиз ҳолат бўляпти. Муҳими вазиятдан чиқиб кетмоқдамиз. Ғалабада жамоадаги ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта. 

Ҳар бир ўйинга ютиш учун чиқамиз. Камбэк қилмасдан ҳам зафар қуча оламиз. Автогол ва голга келсак, ўзимизга эмас фақат рақибга урганимдан ундан ҳам зўр бўларди",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика