Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Авазбек Ўлмасалиев - 17 ёшида "Рубин" ва "Анжи"да кўрикда бўлгани, "Пахтакор"га ўтиши ва "Нефтчи" таклифи ҳақида News

Авазбек Ўлмасалиев - 17 ёшида "Рубин" ва "Анжи"да кўрикда бўлгани, "Пахтакор"га ўтиши ва "Нефтчи" таклифи ҳақида

Иқтидорли ҳимоячи Авазбек Ўмасалиев яқинда жамоасини ўзгартирди.

“Бунёдкор” билан амалдаги шартномаси якунига етганидан сўнг, 22 ёшли футболчи “Пахтакор”дан тушган таклифни қабул қилиб, “шерлар” сафига кўчиб ўтди. 

Шу муносабат билан Ўлмасалиев билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

-  “Пахтакор”нинг таклифи “Бунёдкор”ни тарк этишингизга сабаб бўлдими ёки жамоани алмаштириш фикри аввалдан бормиди?

- Аваламбор “Бунёдкор” жамоаси раҳбариятига ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга барчаси учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Озми-кўпми жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшдим. Бундан хурсандман албатта. “Қалдирғочлар” билан тузган шартномам муддати якунига етганди. Бу пайтга келиб бир нечта жамоалардан чорловлар бўла бошлади. Хусусан, “Пахтакор” раҳбарияти мени жамоада кўришни истади. Шунинг учун “шерлар”нинг таклифини рад эта олмадим. 

- “Пахтакор” амалдаги чемпион. Бу жамоа таркибида биринчи машғулотингизни ўтказдингиз.  Янги муҳитга мослашиб кетишингиз учун кўп вақт кетмайдими?

-  Янги жамоамда менга яхши таниш бўлган ўйинчилар кўп. Умид қиламанки, янги муҳитга мослашиб кетишим қийин кечмайди. 

- “Шерлар”нинг янги устози ҳам европалик ҳисобланади. Илк таассуротларингиз қандай?

- Янги мураббий ҳақида ҳозирдан шошилинч хулоса қилиб бўлмайди. Бунинг учун вақт керак. Раҳбарият ушбу мураббийни танлади. Биз футболчиларнинг вазифамиз мураббий талабларини бажариш ва шу орқали жамоа ютуқларига ўз ҳиссамизни қўшишдир. 

- Ёш бўлишингизга қарамай тез тез жамоангизни ўзгартириб турасиз. “Нефтчи”,  “Локомотив”,  “Бунёдкор” ва мана энди “Пахтакор”. Буни қандай изоҳлаган бўлар эдингиз?

- Ҳа, ўзим ҳам шуни ўйладим. Нима ҳам дердим, асосийси ўз жойимда тўхтаб қолмаслик ва пасаймасликдир. Русларда битта гап борку, сокин қадамлар билан орзуси сари ишонч билан.

- Янги жамоадаги таассуротларингиз қандай?

- Илк таассуротларим ёмон эмас. Ҳаммаси мен ўйлагандек, ижобий кечмоқда. Ажойиб коллектив йиғилган. Мақсадим Худо хоҳласа, “Пахтакор” ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, бор кучим билан қўйилган вазифани бажариш учун харакат қиламан. 

-  “Бунёдкор”ни етакчилар тарк этмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғриси бошқалар ҳақида фикр билдиришга ожизман.

- “Нефтчи” жамоаси мураббийлари фарғоналик футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқда. Боз устига акангиз ушбу клубда селекционер мураббий ҳисобланади. Сизни ҳам ортга қайтаришга уринган бўлса керак. Бундай вазиятда ака-ука қандай келишиб олди?

- Ҳа, “Нефтчи”дан ҳам таклиф бўлганди. Акамга осон бўлди. Телефон қилиб ўтирмади-да, уйда юзма-юз гаплашиб олдик. Очиғини айтсам, акам “Нефтчи”га қайтишимни истаган бўлса, дадам “Пахтакор”га ўтишим хоҳлади. 

- “Бунёдкор”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Мавсум аввалида жарохатим сабаб 3-4та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Қолаверса кам гол урдим. Шунинг учун тўлиқ қониқдим дея олмайман. Насиб қилса бу йил тўпурарлар қаторига киришга харакат қиламан. 

- “Пахтакор”да мураббийлар сиздан қайси позициядан фойдаланишмоқчи?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Мураббийлар қайси чизиқда ўйнашимни истаса, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан. Футболчи учун асосий ўйин амалиётига эга бўлишдир.

- Олдин сизни Андрей Фёдоров Россия клубларидан бирига тавсия қилган деб эшитганмиз. Шу ростми?

- 17 ёшимда Вадим Абрамовнинг тавсиясига биноан Казан шаҳрининг “Рубин” жамоасига кўрикка борганман. У ерда асосий таркибда машғулот ўтказгандим. Кейин Махачкальанинг “Анжи” клубига жўнатишган. Жамоанинг ўша пайтдаги мураббийи Осман Кадиев ўйинимни ёқтириб қолганди. Ўша йили янги йил байрамини Россияда ўтказгандим. Жамоада олиб қоламиз деб айтишган. Аммо18 ёшга тўлмаганим учун якуда Россия клубига ўтишим амалга ошмаганди.

- Терма жамоада авлодлар алмашинуви юз бермоқда. Нима деб ўйлайсиз,  ўз амплуангиз бўйича терма жамоага номзодлар билан рақобатлаша оласизми?

- Менга ким билан рақобатлашишни фарқи йўқ. Асосийси соғлом рақобат бўлса, унда ютишга харакат қиламан. Бу йил ўз олдимга миллий терма жамоага киришни мақсад қилиб қўйганман. 

- “Пахтакор”да сиз ўйнамоқчи бўлган рақам бўш эканми?

- Янги жамоамда 6 ёки 19-рақамни олмоқчиман. Менимча бу рақамлар бўш бўлса керак. 

-Ўз амплуангиз бўйича Суперлигада қайси футболчиларни ўйини сизга кўпроқ ёқмоқда?

- Бу борада “Насаф” ҳимоячиси Хусниддин Алиқулов, яқинда АГМКга ўтган Анзур Исмоилов ва Абдулла Абдуллаевни айтган бўлардим.

 - Суперлигада ҳужумчиларни камайиб кетиши ҳимоячиларни кучайганини англатадими?

- Тўғриси бу саволингизга жавоб беришга қийналаман. Яхшиси, очиқ қолдирайлик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика