"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи News

"Атлетико" яна "Реал" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос ҳали ҳам "Атлетико" қизиқишлари доирасида.

Январда Данига АПЛ клублари қизиққан эди, февраль бошида "Атлетико" Себальосга таклиф юборгани эълон қилиди. Футболчининг "Реал" билан шартномаси ёзда якунига етади.

"Реал" Себальос билан битимни узайтиришга шошилмаяпти, чунки бу иш билан кейинроқ шуғулланмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар футболчи билан янги битим борасида боғланмаган.

"Атлетико" ушбу имкониятдан фойдаланиб, Себальоснинг қарорига қизиқмоқда.

Дани Себальос ҳали ҳам "Реал"да қолишни мақсад қилган.

Футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 19та учрашувида иштирок этиб, 1та голли пас берди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика