"Атлетико" Триппьерга ўринбосар топди
07 jan 2022 11:51
News
"Атлетико" Триппьерга ўринбосар топди
"Атлетико" ҳали ҳам "Лилль" ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челикка қизиқмоқда.
Мадрид клуби 24 ёшли Туркия терма жамоаси ўйинчисини "Ньюкасл"га ўтишга яқин бўлган Киран Триппьерга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Челик ярим йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин, унинг трансфер нархи 10 млн евродан сал кўпроққа баҳоланмоқда.
Футболчининг ўзи "Атлетико"га ўтишга тайёр, аммо клуб ҳали унга ҳам, "Лилль"га ҳам таклиф бермади.
Мадридликларнинг шорт-листига Нелсон Семеду ("Вулверхэмптон") ва Педро Порро ("Спортинг") киради.
Шу билан бирга, "Атлетико" Норди Мукиеле ("РБ Лейпциг"), Жибриль Сидибе ("Монако") ва Жованни Ди Лоренцо ("Наполи") вариантини ҳам кўрмоқда.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments