“Атлетико” тарихидаги энг яхши ҳужумчилар
04 oct 2017 22:10
News
“Атлетико” тарихидаги энг яхши ҳужумчилар
Бундай ҳужумчилар — футболда кам учрайди, хатто кучли клублар ҳам ҳужум чизиғидаги ўйинчилар туфайли қийин дамларни ўз бошидан ўтказган. Лекин Мадрид “Атлетико”нинг ўзига хос томони бор: бу жамоада деярли ҳар доим мухлисларнинг ҳавасини келтирадиган юлдузлар ҳужумда бўлган. Бугунги мавзуимиз айнан “Атлетико” мақтанаётган ҳужумчилар ҳақкида. Уларнинг исмлари ва эришган натижалари сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Луис Арагонес (Испания; 1964-1974) — 368 ўйин, 172та гол
“Атлетико”нинг энг яхши ҳужумчиси рўйхатини кексалигига қарамай, сезиларли ўрни билан банд этиб турган футболчи очиб берди. Хосе Луис Арагонес раҳбарлигида Испания термаси Евро-2008да ғалаба қозонган ва шундан кейин “Қизил фурия” ҳукмронлик даври узоқ давом этган. Арагонес мураббий бўлишидан олдин, ўн йил давомида муваффақиятли футболчи бўлган. Шунинг учун ҳам, умрининг олтин йиллари “Атлетико”да ўтган десак, адашмаймиз. Луис “Реал” клубига фойда келтирмаган бўлса-да, Испаниянинг учта чемпионатида ғолиб бўлиб, Чемпионлар Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритган. Арагонес“Атлетико” тарихидаги энг яхши снайпер ҳисобланади. У таниқли футболчилар Пако Кампос, Адриана Эскуадро, Жозе Джанкоси ютуқларини тўсиб қўйди ва асосий ҳужумчи мартабасига эришди.
Уго Санчес (Мексика; 1981-1985) — 162 ўйин, 82та гол
Буюк мексикалик футболчи ҳамманинг кўз ўнгида “Реал” ҳужумчиси сифатида намоён бўлади. У Мадрид таркибида 200 яқин гол урган. Дастлаб, Уго ўз номини Испания “Атлетико” таркибида ўйнаб танитган. У Жаҳон Кубоги тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири (Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Телмо Сарра исмли снайперлар)нинг тарихий рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаган.
Хулио Салинас (Испания; 1986-1988) — 89 ўйин, 36та гол
Хулио 90-йилларнинг биринчи ярмида Билбао шаҳрида туғилган ва илк қадамни маҳаллий “Атлетик”да ташлаган. Сўнгра пойтахтга кўчиб келган. “Атлетико”да икки мавсум ҳужумчи учун трамплиндан иборат бўлди дейиш мумкин. Шундан сўнг, у “Барселона”га кўчиб ўтди ва унинг ҳисобига юзта гол олиб келди. Бундан ташқари, Испания жамоасида эллик ўйин бўлди ва унда Хулио ҳар иккинчи учрашувда ўртача баллга эга бўлди.
Любослав Пенев (Болгария; 1995-1996) — 43 ўйин, 25та гол
Болгария футболи тарихидаги энг қудратли авлод вакили Пенев жароҳат олгани туфайли энг муваффақиятли турнир — 1994 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Ла Лига юлдузи “Валенсия” таркибида 100дан ортиқ гол урган. У “Атлетико”да фақат биргина мавсум ўйнаганига қарамай, эсда қоларли натижа кўрсатди. Ўша ўйинда улар Қироллик кубогини ютиб олишга эришдилар. Любослав эса ҳар икки турнирда ҳам жамоасининг энг яхши тўпурари бўлишга эришди.
Кристиан Вьери (Италия; 1997-1998) —32 ўйин, 29та гол
Бобога 18 миллион евро сарфланди, аммо Испанияда “Лацио”нинг самарали ўйинидан бир йил ўтиб, бу миқдорни А Сериядаги Кристианни қайтариш учун ярим баравар оширди. “Скуадра Аззурра” клубида ўнлаб турли жамоалар учун ўз фаолиятида гол урган футболчи Мадридда қисқа, аммо ёрқин намоён бўлди. Ҳа, ахир, у машҳур “Атлетико” ҳужумчилари пантеонининг аъзоси ҳисобланди.
Жимми Флойд Хассельбайнк (Голландия; 1999-2000) — 43 ўйин, 22та гол
Хассельбайнкни инглиз футбол мухлислари, асосан, “Челси” мухлислари яхши танийди, Жимми тўртта мавсумни яхши ўтказган бўлса-да, Ла Лигада голландияликлар энг яхши томондан қайд этилган. Хассельбайнк Вьери каби “Атлетико”да бор йўғи бир мавсумда иштирок этган бўлса ҳам, жамоа ҳисобига нафақат гол, балки молиявий томондан ҳам фойда келтирди. Испанияда бир йил ичида нархи кескин ошиб кетган бу футболчини сотувга қўйиб, фойда кўришди.
Фернандо Торрес (Испания; 2001-2007) 359 ўйин, 119та гол
ХХI асрда Торрес “Атлетико” кучли ҳужумчилари қаторида бўлган. Қизиғи шундаки, у клуб тарихида 19 ёшда боғични қўлига олган энг ёш капитан ҳисобланади. Торрес жамоаси Примерга қайтиши учун Сегундада “матрасчилар”да ўйнашни бошлаган. Бу вақтда “Атлетико” “Ливерпул”дан 38 млн евролик таклифни ҳали олмаган эди. Деярли 3 йил аввал, фаолиятидаги муваффақиятсизликдан сўнг, ўз вақтида бирга ўйнаган Диего Симеонега муносиб шогирд бўлиш учун Мадридга қайтди.
Серхио Агуэро (Аргентина; 2006-2011) — 234 ўйин, 101та гол
“Атлетико” Торрес билан хайрлашгандан сўнг, “Индепендент”дан ёш ҳужумчи Агуэрони 22 млн евро эвазига сотиб олди ва бор умидини унга боғлади. 5 йил ичида юзлаб голлар “Манчестер сити”га деярли икки баробар нархда йўл олиш бунга исбот бўлади. Аргентиналик — замонавий футболнинг энг кучли снайперларидан бири ва ўзининг иқтидорини айнан “Атлетико”да намоён қилиб берди.
Диего Форлан (Уругвай; 2007 – 2011) – 198ўйин, 96та гол
Агуэродан фарқли ўлароқ, Диего Форлан “Атлетико”да маълум тажриба ва малака тўплаб бўлган вақтда пайдо бўлади. Таъкидлаш лозим, бу унга айнан “Висенте Кальдерон” стадионида фаолиятининг энг яхши дамларини ўтказиш учун тўсиқ бўла олмади. Диего Форлан ва Серхио Агуэро таркибида бор “матрасчилар” Европа Лигаси-2010 да зафар қучди. Ўшанда жамоани Кике Санчес Флорес бошқарар ва ўша натижа клубнинг янги асрдаги, Диего Симеоне келгунига қадар, энг салмоқли ғалабаси бўлган.
Диего Коста (Бразилия/Испания; 2007 – 2009, 2010 – 2014 ва 2018 йилдан) – 135 ўйин, 64та гол
Диего Коста Бразилияда дунёга келган бўлсада, жаҳон танийдиган футболчи даражасига бевосита “Атлетико” клубида айланган. Биринчи бор футболчи “матрасчилар” билан бундан ўн йил аввал шартнома имзолаганди. Ишонасизми, ўша йиллари у аввалига ижаралар бўйлаб айланиб юрган ва ҳатто “Вальядолид”га бериб юборилганди. Аммо, ҳа, қайтиб сотиб олиш ҳуқуқи билан. Вақт ўтиб, Костанинг ўйини кучайганини сезган пойтахтликлар ўша банддан фойдаланиб, футболчини ортга қайтарадилар. Ҳужумчи Фалькао билан биргаликда “очилиб” борди ва колумбиялик жамоани тарк этгач “Атлетико”нинг асосий ҳужумчисига айланди. Қулай вазиятлардан унумли фойдаланувчи Диегони “Челси”га таклиф қилишди. Ҳозир Коста яна ўша йўналиш бўйлаб, ортга қайтмоқда. Эътиборлиси, Диего Симеоне форвард учун яхшигина пул тўлашдан қочмади.
Радамель Фалькао (Колумбия; 2011 – 2013) – 91 ўйин, 70та гол
Оғир жароҳатига қадар Фалькаони мунтазам дунёнинг энг кучли уч ҳужумчиларидан бири деб эътироф этишарди. Колумбиялик фаолият йўналиши қуйидагича кўриниш олади: “Порту”, “Атлетико” ва кейин “Монако”. Колумбия терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчи аввалига “Порту” сафида, кейинроқ Мадридда тинмай гол урди. Айниқса унинг Европа Лигаси финалида “Атлетик Бильбао” дарвозасига киритган икки голи кўпчиликнинг ёдида қолгани.
Давид Вилья (Испания; 2013 – 2014) – 47 ўйин, 15та гол
Испания термаси тарихидаги энг кучли снайпер ҳам “Висенте Кальдерон”га бир кириб ўтганини биласизми? Ҳозирда Нью-Йоркда маҳаллий жамоа мухлислари ёқимтойига айланиб улгурган ва уларни голлари билан хушнуд этаётган Вилья “Атлетико” сафида тўп тепган мавсумда жамоа мамлакат чемпиони бўлгани эътиборга лойиқ. Айнан Давид жамоадалигида “матрасчилар” испан футболи гигантлари “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдира олганлар.
Марио Манджукич (Хорватия; 2014 – 2015) – 43 ўйин, 20та гол
Марио бир қарашда Мадридда ўз ўрнини топа олмади. Жамоа учун чинакамига зарур футболчи бўла олмагандек туюлар, аммо хорватиялик буткул керакмас, тезроқ қутулиш зарур бўлганлардан ҳам эмасди. “Атлетико” сафидаги мавсумда Марио 20 та гол уришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, Манжукич кучли форвард. Ахир “Бавария”, “Атлетико” кейин эса “Ювентус”га “чиройли кўзлари” учун таклиф қилишмаган. Хавас қилса арзигулик фаолият!
Антуан Гризманн (Франция; 2014 йилдан бери) – 160 ўйин, 83та гол
Гризманн замонавий футболнинг энг иқтидорли футболчилари қаторига киради. Сўнгги йилларда айнан у “Олтин тўп” учун Роналду ва Месси билан кураш олиб бора олмоқда. Тўғри, ҳали ҳам замонамизнинг энг кучлилари билан рақобатлашиш қолганларга катта муаммо, лекин Антуан ҳаракат қилмоқда. Франциялик Евро-2016 да ҳам Роналдони ортда қолдиришга росса урунди, якунда чемпион бўла олмаган бўлсада, мусобақа тўпрари ва турнирнинг энг яхши футболчиси номиза эга чиқди. “Атлетико” сафида ҳам у қандай мавсум бўлишидан қатъий назар сермаҳсуллик бобида оқсаётгани йўқ.
Нозима Зарипова таржимаси
Comments