Latest news

"Атлетико" Симеонега 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Мураббий инқироз сабаб маошининг камайишга тайёр News

"Атлетико" Симеонега 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Мураббий инқироз сабаб маошининг камайишга тайёр

"Атлетико" жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан битимни узайтирмоқчи.

Мадрид клуби мутахассисга битимни 2024 йилга қадар узайтиришни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилди. Клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган мутахассис янги битим имзолашга тайёр.

Симеоне солиқларга қадар 32 миллион евро маош олади ва дунёдаги энг катта маош олувчи мураббий саналади. Аммо, у коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз пайтида маошининг тушишига тайёр.

Мураббийнинг агенти ва опаси Наталия Симеоне тез орада клуб билан мутахассиснинг янги шартномаси борасида музокаралар олиб боради.

Аргентиналик "Атлетико"ни 2011 йилдан бери бошқаради. Клуб унинг қўл остида Ла Лига, Кубог ва Испания Суперкубоги, шунингдек икки бор Европа Лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубогининг икки карра соҳиби ва ЧЛнинг икки карра финалчиси ҳисобланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика