“Атлетико” раҳбарияти Гризманндан норози
07 nov 2017 22:32
News
“Атлетико” раҳбарияти Гризманндан норози
“Атлетико” форфарди Антуан Гризманн ушбу мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этолмаяпти.
Жамоанинг айрим раҳбарлари 26 ёшли французнинг ўйинидан норози. Айримлар эса бу ҳолат ўткинчи эканлигини, вақт ўтиб футболчи ўз даражасига қайтишига ишонишмоқда.
Мадридликлар ёзда Гризманнинг маошини яхшигина оширишиб, ундан янада кучлироқ ўйин кутишган эди. Қишда мадридликлар ҳужум чизиғи Диего Коста ва Витоло ҳисобига кучайиши кутилмоқда. Яна бир ҳужумчи Фернандо Торрес эса клубни тарк этишга қарор қилган.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments