"Атлетико" мухлислари халқаро ассоциацияси Криштиану Роналду борасида баёнот билан чиқди
		
		27 jul 2022 16:04
        News	
	 
				 
				"Атлетико" мухлислари халқаро ассоциацияси Криштиану Роналду борасида баёнот билан чиқди
"Криштиану Роналдунинг трансфери шунчаки миш-миш эмаслигини инобатга олиб, биз у билан эҳтимолий шартнома имзоланишини мутлақо рад этамиз. Биз буни 19 июлда ҳам ижтимоий тармоқлар ёрдамида қилдик.
Юқорида айтилган ўйинчи "Атлетико"га хос бўлган қадриятларга қарама-қаршидир. Бу кучайтириш, саҳоватлилик, соддалик ва камтарлик қадриятларимизни ҳимоя қилишни хоҳлайдиганларга хосдир.
Бунинг эҳтимоли паст, аммо Криштиану Роналдудек яққол савиясини йўқотган футболчи чемпионликни қўлга киритишга ёрдам берса ҳам, биз уни қабул қилмаймиз.
"Атлетико"га тегишли бўлиш ҳисси – афсуски, у эриша оладиган нарса эмас. Шу сабаб, у ҳеч қачон бизнинг севгимиз ёки эътирофимизни ололмайди.
Шунинг учун, биз клубдан агар шундай вариант қачондир кўриб чиқилса, у билан шартнома имзолаш ғоясидан воз кечишни сўраймиз", – дейилади "Атлетико" мухлислари халқаро ассоциацияси хабарида.
"Атлетико" мухлислари Роналдунинг ўтишига қарши: "Биз ахлат йиғиладиган жой эмасмиз"

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments