Latest news

10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  1 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  5 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7

"Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқаради News

"Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқаради

Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ярим финалида Марокашнинг "Раджа Касабланка" жамоасига мағлуб бўлган "Атлетико Минейро"ни энди Пауло Аутуори бошқарадиган бўлди, дея хабар бермоқда fussballportal.de нашри.
Манбада таъкидланишича, Бразилиянинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланадиган "Минейро" раҳбарияти ЖЧ ярим финалидаги мағлубиятдан сўнг аввалги бош мураббий Кукани истеъфога чиқаришга қарор қилди. Унинг ўрнини осиёлик мухлисларга яхши таниш бўлган Пауло Аутуори эгаллайдиган бўлди. 

Ҳали клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати баҳслари якунига етмаган. "Атлетико Минейро" учинчи ўрин учун баҳсда Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу учрашувда ҳам жамоа Кука қўл остида майдонга тушади. Шундан сўнг у Хитойга йўл олади ва фаолиятини "Шандон Луенг" жамоасида давом эттиради. "Атлетико" да эса унинг ишини Аутуори давом эттиради.

Аутуори 2013 йил январь ойига қадар Қатар миллий терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаганди. Унинг сўнгги иш жойи "Сан Паоло" клуби бўлганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика