Latest news

13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   1 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7

"Атлетико" "Ливерпуль" билан ўйиндаги коронавирус билан боғлиқ вазият борасида расмий баёнот берди News

"Атлетико" "Ливерпуль" билан ўйиндаги коронавирус билан боғлиқ вазият борасида расмий баёнот берди

ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Ливерпуль" - "Атлетико" ўйинида мухлислар бўлади.

Бу ҳабарни "Атлетико" матбуот хизмати ҳам тасдиқлади. Олдинроқ, клуб бош мураббийи Диего Симеоне ўйинда мухлислар бўлишини хоҳлашини, сабаби мухлислар бўлмаган тақдирда, бу рақиб жамоа учун адолатсизлик бўлишини таъкидлаган эди.

"УЕФА ва маҳаллий вакиллар ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Ливерпуль" - "Атлетико" ўйини иккала жамоа мухлислари учун ҳам очиқ бўлишини тасдиқлади.

Шу билан бир қаторда "Атлетико" коронавирус эпидемияси билан боғлиқ тавсияларни эслади. Шунингдек, Испания фуқароларига зарур бўлмаган пайтда мамлакатни тарк этиш тавсия қилинмайди.

"Клуб ҳукумат тавсияларини ўринли деб билади ва уларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. "Атлетико" ҳукумат тавсияларига биноан Ливерпулга бормасликка қарор қилган мухлисларнинг ушбу ўйин учун сотиб олган чипталарининг нархини қоплайди", - дейилади Мадрид клуби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун тунги соат 01:00да старт олади. Дастлабки ўйин "матрасчилар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика