"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади
03 sep 21:55
News
"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади
Клуб ҳимоячини сафига қўшиш учун ҳуқуқий имкониятларни ўрганмоқда.
"Атлетик" Эмерик Лапортни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмаганини маълум қилди.
Аввалроқ испанлар "Ал Насср" ҳимоячисининг трансферини келишиб, расмийлаштирган эдилар, бироқ Саудия Арабистони клуби битим ҳақидаги маълумотни TMS (ФИФА трансферларни мувофиқлаштириш тизими)га кечикиб юборган.
Бугун баск клуби, Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) бу ҳолатда истисно қилишни сўраганига қарамай, ФИФА уларга футболчини рўйхатдан ўтказишни рад этганини хабар қилди.
"Атлетик" футболчини жамоага қўшиб олиш устидаги ишларини давом эттирмоқда ва мавжуд ҳуқуқий имкониятларни синчиклаб ўрганмоқда. Агар трансфер амалга ошмаса, келишув испан клуби учун ҳеч қандай молиявий ёмон оқибатларсиз бекор қилинади.
Link :
Source : https://www.athletic-club.eus
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments