Latest news

08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  5 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  12 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман" News

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман"

Суперлиганинг учинчи турида "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувда майдон эгаларининг ягона голига Асрор Ғофуров муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун Суперлигадаги илк голимни урдим. Бу албатта ёқимли. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзимиз юзага келтирган голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман.  

Менимча, ҳали юз фоиз спорт формасига кириб олганимиз йўқ. Мураббийларнинг олдимизга қўйган вазифаларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Биз жамоавий ўйинни йўлга қўйиш йўлида ишлаяпмиз, бу ўз самарасини беришига ишонаман. 

Масъулиятни зиммамга олишга ва жамоамиз учун боримни беришга тайёрман. Қолган ёш футболчилар ҳам борган сари тажриба тўплаб боришади", дейди Асрор Ғофуров.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика