Latest news

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  15 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  5 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик” News

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда “Хоразм” жамоаси урғуни ҳимояга қаратди, қарши ҳужумларни мақсад қилган ҳолда ўйин ташкил этди. Биз 2 та тўп фарқи билан олдинга чиққанимиздан сўнг “Хоразм” вакиллари олдинги чизиқда ўйнай бошлашди. Бизда парокандалик ва хатоликлар кўзга ташлана бошлади. Қарши ҳужумлардан фойдалансак бўларди, бироқ маҳорат етишмади. Ғалаба билан барчани табриклайман ва йигитларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Машъал” аввалги ўйинда “Хоразм” билан дуранг натижа қайд этганди. Ўша ўйин ва бугунги учрашувда қандай фарқли жиҳатларни кўрдингиз?

- “Хоразм” жамоаси сафида Суперлигада ҳаракат қилган номлар бор. Улар ўз майдонларида ишонч билан ҳаракат қилишганди. Биз ўша ўйинга йўқотишлар билан боргандик. Қарши ҳужум ва тезлик эвазига ғалабани мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда режаларимиз ўхшади.

- Қайдномада 3 та ҳужумчи кўрсатилганди. Бунга сабаб нима эди?

- Йўқотишлар сабаб шундай таркибни танладик. Жамоа ҳужумчилари ҳам кўпроқ қанотда ҳаракат қилишди. 

- Демак, ҳужумчилар ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажаришдими?

- Албатта. Улар таркибимиздан келиб чиқиб ярим ҳимояда ҳам ўйнашди. Футболчиларимизда жароҳатлар бор эди.

- Сиз ҳам футболда ҳимоячи бўлгансиз. Бугунги ўйиндаги каби автогол сизнинг ҳам фаолиятингизда бўлганми?

- Кўпинча чапақай футболчиларда бундай ҳолат учраб туради. Менинг ҳам футболчилик фаолиятимда автогол бўлган. Лекин оддийроқ ҳолат эди. 

- “Машъал” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. “Хоразм” жамоаси қуйи учликда бораяпти. Шундан келиб чиқсак, бугун жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди …

- “Хоразм” жамоасининг таркиби ёмон эмас. Улар “Дўстлик” билан ўйинда озроқ эътиборсизликка берилишди. Қолган ўйинларда ҳеч бир рақибдан қолишмаётганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика