Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  56 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  256

Асрор Алиқулов: “Тўпни назорат қилишимизга рақиб жамоа йўл қўймади” News

Асрор Алиқулов: “Тўпни назорат қилишимизга рақиб жамоа йўл қўймади”

Куни кеча чемпионатимизнинг 21-тур учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилиб йирик (3:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Шўртан” клуби футболчиси Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тактик томонлама “Локомотив” клубига қаршилик кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса ҳам рақибларимиз ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Иккинчи бўлимда жамоадошларимда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Биз кўп хатоларга йўл қўйдик, шу хатолар туфайли дарвозамиздан 3 та тўп олиб чиқдик. “Локомотив” бундай хатоларни кечирмайди. “Темирйўлчилар” таркибида жуда ҳам маҳоратли футболчилар жам бўлган. “Локомотив” ҳужумга ўтса ҳам тезда ҳимояга қайтиб олади. Бизда ҳужумга ўтишимиз учун тезлик етишмади. Шунинг учун ҳам голга тортадиган вазият ярата олмадик.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлсамда, тўпсиз югуришимга тўғри келди. 90 дақиқа майдонда тўп тепиш жуда ҳам қийин. Тўпни кўпроқ назорат қилишимизга рақиблар йўл қўйишмади. “Локомотив” 2 та голни ҳам марказдан ёриб кириб урди. Шунинг учун ҳам ўтказиб юборган голлардан сўнг марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилгандик. Ўзим кўпроқ таянч ярим ҳимоясида ва ҳимоячиларга яқинроқ позицияда ўйнашга ҳаракат қилдим. Ушбу ўйинда мағлуб бўлдик. Энди 2 кун дам оламиз ва Ғузор шаҳрида йиғилиб кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Чемпионат рейтингига қарасак, ушбу мағлубиятдан сўнг бироз пастги поғонага тушиб қолдик. Кейинги турда уйимизда “Нефтчи” жамоасини қабул қиламиз, ўйлайманки ушбу ўйинда ғалаба қозонамиз”, - дейди “Шўртан” клуби футболчиси Асрор Алиқулов.

Жаҳонгир Сотволдиев.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика