Latest news

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон" News

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Бухоро" жамоасини ўрганиб чиқдик. Футболчиларнинг деярли барчаси Суперлигада ўйнаган. Учрашув давомида кам вазият яратамиз деб ўйлагандим, аммо кутганимдан кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Футболчилар концентрацияни йўқотиб қўйишди ва гол ўтказиб юбордик. Бундан ташқари бизда захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтира оладиган футболчи йўқ. Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон. Бугун 18-19 ёшли футболчилар ўйнашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриш учун бизга куч етмай қолди.

Бу мавсумдан олдин "Насаф" ва "Машъал" клубларидан 9 нафар футболчини чақиришга тайёр эдик. Аммо трансферларга қўйилган тақиқ туфайли буни амалга ошира олмадик. Агар худо кўрсатмасин 3 нафар футболчимиз касал бўлиб қолса регламент бўйича 13 нафар футболчини ҳам йиға олмаймиз. Шу боис 2003 йилда туғилган 2 нафар футболчини жалб қилдик.

Бугунги ўйинда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирилди деб ўйламайман. "Бухоро" асосан қанотлардан ҳужум қилади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринишади", - дейди Асрор Алиқулов championat.asia сайтига.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика