Latest news

20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:3 (матнли трансляция)  19 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  60 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда" News

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба бизга иккинчи ўрин учун имконият бериши мумкин эди. Футболчиларда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кўрмадим. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Йилни охирига келиб футболчилар етишмовчилиги қийнамоқда. Ҳимоя чизиғида футболчиларимиз камлик қилмоқда. Таянч ярим ҳимоячиларимизни марказий ҳимояда ўйнатмоқдамиз. "Турон" футболчиларнинг индивидуал маҳорати, тезлик ва маҳорат ҳисобига ғалаба қозонди. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Тажрибали футболчилардан бири, тўпурар бўлиб турган Жасур Холтўраевнинг захирада қолиши нима билан боғлиқ?

- Рақиб ҳимоячиларининг имкониятидан келиб чиқиб таркибда айрим ўзгаришларга қўл ургандик. Самандар Шодмоновда пас бериш маҳорати юқори. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Бекзод Сувонов яхши таассуррот қолдирди. Жароҳати борлиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда Шодмоновнинг паслари, Холтўраевнинг тезлиги ҳисобига ўйинни кучайтиришни мақсад қилган эдик. Лекин режамиз иш бермади. Жасур Холтўраев сингани тажрибали футболчиларнинг захирада қолгани шу билан боғлиқ. Самандар ва Жасур бир-бири билан яхши тушуниб ҳаракат қилади. 

- Фахриддин Алимов билан келишув қандай бўлган? Ижара асосида жамоага ўтганми? 

- Мавсум бошида "Шўртан" таклиф қиладиган маошга ҳамма футболчи ҳам келмас эди. Таркибда қийналганимиз сабаб ижара асосида айрим футболчиларни жалб қилдик. Бор футболчиларимиз билан ишлаяпмиз. Майдонга чиқаётган футболчилардан фақат футбол ўйнашни талаб қилмоқдамиз. Футболчилардаги иштиёқ йўқлиги боис сўнгги бир неча турдан бери ғалаба нималигини билмаяпмиз. 

- Кейинги мавсум ушбу таркибни сақлаб қолишга ишоняпсизми? Футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиш ҳавфи қандай?

- Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатган вақтларда уларга қайсидир жамоалардан таклифлар бўлди. Қолганларга эса йўқ, бунга футболчининг ўзи айбдор. Трансфер таъқиқи сабаб "Шўртан" бошқа футболчи ололмаслиги мумкин. Бунинг оқибатида жамоа яхши ўринлар учун кураша олмайди. Трансферларни раҳбарият ҳал қилади. 

- ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев сўнгги чиқишларини бирида Асрор Алиқуловни Про лицензиясига ўқитамиз деб таъкидлади. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетмоқда?

- Мавсум аввалида "Машъал"дан сўнг "Шўртан"ни қабул қилиб олиш менга янги ғояларни синаб кўриш имконини берди. Суперлигада барибир савияси баланд. Про лицензиясига ўқишлар бошланса албатта ўқиб яхши жамоаларда фаолият олиб бориш ниятим бор. Кейинги йил ҳам "Шўртан"да ишлайманми йўқми буни вақт кўрсатади. Таклифлар бор, лекин бу борада ўйлашга вақт йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика