Latest news

14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим” News

Асрор Алиқулов: “Таклифлар бўлди лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим”

Ёзги трансфер ойнаси шов-шувли ўтишларга бой бўлмқода. Айниқса тажрибали ўйинчиларнинг жамоаларини ўзгартираётгани, мухлислар орасида турли хил баҳс мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Тажрибали ҳужумчи Анвар Солиевнинг “Пахтакор”ша қайтиши, Зайниддин Тожиевни эса “Нефтчи” билан келишувга эришгани кўпчилик учун кутилмаган ўтиш бўлди деса бўлади. Яқинда Асрор Алиқуловни ҳам “Шўртан”ни тарк этиши мумкин деган гаплар ҳам урчий бошлади. Аммо тажрибали ҳимоячи куни-кеча “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида жамоадан кетмаслигини айтиб ўтган.

- Асрор ака, хабарингиз бўлса керак, ёзги трансфер ойнасида бир қатор сезиларли ўтишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Солиев “Пахтакор”га қайтди, катта Тожиев эса иккинчи даврани “Нефтчи”да бошлаши аниқ бўлди. Охирги пайтларда сизни ҳам жамоангизни ўзгаритиришнгиз борасида хабарлар тарқалди. Аввало бунга ўзингизни ёрдамингизда аниқлик киритиб олсак дегандик.

- Ҳа, чиндан ҳам трансфер ойнасидаги ўтишлар қизиб бормоқда. Тўғри, менга ҳам олий лиганинг айрим жамоаларидан чорловлар бўлди. Лекин “Шўртан”дан кетишни истамадим. Ўзингизга яхши маълумки, биринчи давра ўйинларидан кейин кўплаб футболчилар жамоамиздан кетиб қолишди ва ўзларига янги клуб топишга уринишмоқда. Шундай оғир вазиятда мен ҳам “Шўртан”дан кетсам, бу клуб учун кучли зарба бўлади ва янада қийин холатга тушиб қолиши аниқ. Шу боис ҳар қандай қийинчиликни сабр бардош билан енгиб жамоа учун иккинчи даврада ҳам ўйнашга қарор қилдим.

- Юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли “Шўртан”ни етачи ўйинчилар тарк этишмоқда. Лекин сиз ҳамон жамоа билан биргасиз. Бунга кўпроқ нима туртки берди?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоани қийин вазиятда ташлаб кетгим келмади. Клуб раҳбарлари ҳам “Шўртан”да қолиб, ёрдам беришим муҳимлигини айтишганида уларга йўқ дея олмадим.

- Давралар оралиғида сезиларли йўқотишларга дуч келган “Шўртан”га мавсумнинг иккинчи қисмида осон бўлмаслигини, айни пайтда ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз керак?

- Ҳа, тан оламан, айни пайтда олий лигада энг кучсиз жамоа “Шўртан” бўлиб қолди. Турнир жадвалида биз билан ёнма-ён турган “Динамо” ва “Қизилқум” янги футболчиларни жалб этиб, таркибини кучайтиришга эришмоқда. Бемалол айта оламанки, иккинчи даврада бизга осон бўлмайди.

- Бош мураббий Зоир Тўрақулов билан суҳбатлашганимизда, сизни ўйновчи мураббий сифатида ёрдам берсангиз дуруст бўлишини айтганди. Яқин вақт ичида мураббийликка ўтиш режангизда борми?

- Тўғри, айни пайтда машғулотларда Зоир акага ёрдам бериб турибман. Бунга сабаб бош мураббийнинг ёрдамчиси йўқлигидир. Тўрақулов машғулот чоғида барчасига улгура олмайди. Шунинг учун машқлари бажаришда у кишига кўмаклашяпман. Лекин ҳали расман мураббийликка ўтганим йўқ. Ҳозир футбол ўйнаш учун қуввати бор. Бемалол ўйнай олишимга кучим етади. Лекин вақтида, ҳурматинг борлигида тугатган ҳам маъқул деб биламан.

- “Шўртан”нинг айни пайтдаги тайёргарлиги қандай кечмоқда?

- Бугунги кунда футболчиларга қисқача таътил эълон қилинган. Яқинда Тошкентда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтдик. Насиб қилса 23 июльдан навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Ўшанда таркибда ҳам янги номлар бўлса ажаб эмас.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика