Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  84 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Асрор Алиқулов: "Суперлига жамоалари ҳам "Олимпик" дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда" News

Асрор Алиқулов: "Суперлига жамоалари ҳам "Олимпик" дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Олимпик" жамоаси тўпни яхши назорат қилди ва ҳужумдан ҳимояга тез ўтди. Суперлига жамоалари ҳам уларнинг дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда.  Биз шундан келиб чиқиб узун паслар орқали ёки қарши ҳужумда ўйнашга интилдик. Гол урдик, аммо афсуски, ўйин сўнгида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардик. Энди кутамиз, балки 3-ўрин орқали гуруҳдан чиқармиз.

- Ҳакам бугун 8 та сариқ карточка кўрсатди. Бу ўйинга хос бўлдими?

- Ҳакамларни назорат қилувчи ташкилот бор. Ўйлайманки, улар хатоларни кўриб чиқишмоқда. Ҳакамлар тўғрисида гапириш тақиқланган. Мухлислардан ҳам кўп эътирозлар бўлди. Ишқибозлар стадионларга қайтишида ҳакамлар ҳам ҳисса қўшиши керак, буни ўйлаб кўришимиз лозим.

- "Олимпик" футболчилари тез-тез йиқилиб тушишди. Жамоадан шунақа ўйинни кутганмидингиз ва уларда бошқа ўйинларда ҳам шундай ҳолатларни кузатганмисиз? 

- Кузатганмиз. Футболчиларининг аксариятида дриблинг яхши, шу боис алдашга киришади. Айрим вазиятларда биз қўполлик қиламиз, баъзи ҳолатларда улар йиқилишади. Бунга кўп ҳам эътибор қаратиш керак эмас.

- "Шўртан" ҳимоявий ўйнагани яхшимиди ёки кўпроқ ҳужум қилгани?

- Ҳужумда ўйнаш хавфли эди, чунки "Олимпик" қарши ҳужумлар орқали жуда кўп голлар урган. Биз ҳимоядан чиқишда тўпни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.

-  Ярим ҳимояда ҳаракат қилган Фарҳод Имамовнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Имамов жароҳати боис ҳали кўп ҳам ўйнамади. У тез чарчаб қоляпти. Шунинг учун ўтган ўйинда 60 дақиқа ўйнатгандик. Лекин унинг бугунги ўйинидан мамнунмиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика