Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  4 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Асрор Алиқулов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман" News

Асрор Алиқулов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлубиятга учратиб Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олди.

Мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам оғир баҳсни ўтказдик. "Нефтчи" жамоасини ҳимояда ва қарши ҳужумга таянган ҳолатда ўйнашини билардик. Лекин, бу қадар чуқур ҳимояланишини кутмагандик. Рақиб бўш ҳудудлар қолдирмади. Қолаверса футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди. Ўйинчиларимнинг маҳорати камлиги сабаб биринчи бўлимда аксарият ҳужумларга якуний нуқтани қўйишни эплай олмадик. Ютқаза туриб якунда ғалаба қозонишимизнинг бош омили шогирдларимнинг шижоати деб ўйлайман. Охиригача курашишгани учун уларга миннатдорчилик билдираман. Жорий мавсумда Ғузордаги биринчи учрашувимизни ўтказдик. Ўйлайманки, мухлислар бизни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришди ва қўллаб-қувватлашди. Онлайн кузатиб борадиган мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз кераклигини болларга уқтиргандик. Ғалаба қозондик. Барибир майдонда йигитларда ҳаяжон сезилиб турди. 

Ушбу беллашувдан кейин асосий таркиб футболчиларининг тикланишига эътибор қаратамиз. Боиси, улар катта куч йўқотишди. Карантиндан кейин футболчилар ҳали спорт формасида эмас. "Истиқлол" билан кечадиган ўйинга имкон борича ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Рақиб тарикибида бир қатор номдор футболчилар бор. Қийин ўйин кутиб турибди. 

Жасур бизни асосий ҳужумчимиз ҳисобланади. Сариқ карточка олганидан кейин унга контакларга бормаслигини айтдик. Иккинчи сариқ карточкани олмасидан олдин уни алмаштирмоқчи эдик. Энди қисқа вақт ичида уни ўрнига бошқа футболчини тайёрлаймиз. 

Бешта алмаштириш футболчиларнинг жароҳат олмаслиги учун жорий этилди. Карантиндан кейин ўйинчиларга тўқсон дақиқа тўлиқ ҳаракат қилиш осон бўлмайди. Биз ҳам барча ўзгаришлардан фойдаланмоқчи эдик. Лекин, қизил карточка режаларимизни бузиб юборди. 

Ҳимоячиларимизга рақиб сафида қанотда тезкор дриблинга эга футболчилар ўйнашини айтгандик. Пенальти белгиланган вазият ҳимоячиларнинг хатоси сабаб юз берди. Ўша вазият голга олиб бормасди. Охиригача кузатиб бориш керак эди. Нари борса тўп ошириш бўларди. 

"Шўртан" олдига жамоани шакллантириш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. "Машъал" билан буни уддаладик. Уларда академиясидан иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирги кундаги бош мақсадимиз жамоани шакллантириш ва имкон қадар элитага олиб чиқиш",- дейди Асрор Алиқулов.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика