Latest news

11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  1 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  0 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  0 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  2 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  1 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  10 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  60 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  14 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  6

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди" News

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда бизнинг жамоа яхши кўринди. Иккинчисида эса аксинча, "Бухоро" кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилди, дея оламан. Охирги учрашувларда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётган эдик. Ҳимоячиларга ҳар бир дақиқада диққатни йўқотмасликни, иккинчи тўпда рақиб футболчиларига узроқдан зарба йўллашга тўсқинлик қилишимизни айтгандим. Ўйиндаги тезлик, шиддат мухлисларга манзур келгани шубҳасиз. Футболчиларим майдонда кўп тер тўккани ҳисобига ҳисобни сақлаб қолишга эришдик, деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов. 

- "Шўртан"да номдор футболчи йўқ. Кам сонли тажрибали футболчилардан бири Даврон Исоқовнинг ўйнамаётгани нима билан боғлиқ?

- Тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ жамоавий ўйинга аҳамият берамиз. Қанотларимизда Давронга тўп узатадиган футболчилар йўқ. Балансни ушлаган ҳолда таркиб танлаяпмиз. Ҳозирда Давроннинг жисмоний ҳолати ҳимояланишга етмайди. Жамоанинг ўртача ёши 22, 23 атрофида. Бу йил бошқа жамоалардан ҳам футболчи жалб қилдик. Йилдан йилга шароитларимиз яхшиланиб боряпти. 

- Жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлади?

- Бу сўзни кўп ишлатгим келмайди. Майдонда яхши ўйнаб ютқазишингиз мумкин. Ўйинда кучимиз етса, ҳужум қилиб гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга эътибор қаратамиз. 

- Ҳомийлар томонидан жамоага мақсад қўйилганми?

- Йўқ. Ўзимизнинг мақсадимиз футболчиларни тайёрлаш ва кучли бешликка кириш. 

- "Бухоро"ни кучли, деб ҳисоблайсизми?

- "Бухоро" яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ижрочилар кўп. 

- Иккинчи бўлимда футболчиларингизда ҳаяжон сезилди. Гол ўтказиб юборишдан қўрқишгандек туюлди...

- Бу тажрибасизликдан. Машғулотларда ҳаракат қиламиз. Майдон ташқарисида ҳадеб гапириш керак эмас. Ўзлари тезкор қарор қабул қилишлари лозим. 

- Ҳакамлар билан кўп тортишувлар бўлди...

- Ўзим ҳам ҳимоячиман. Ҳакам ён томонида турибди. Футболчимиз танаси билан тўпни тўсмоқда. У пайтда жарима зарбаси қўйилмоқда. Рўзимбой Аҳмедов бизни футболчига блок қўйиб тўпни суряпти. Икки ҳил қарор. Ушбу учрашувда бизнинг футболчилар рақибга тезлик томондан қаршилик кўрсата олишмади. "Бухоро" футболчилари охиригача курашди. Мураббий яхши тайёрлагани кўриниб турибди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика