Latest news

00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  7 23:45"Болонья" - "Ювентус"  1 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  10 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  10 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  89 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади" News

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси сўнгги бир нечта учрашувни кўтаринки руҳда ўтказаётган эди. Рақиб сафидаги бўйдор футболчилар стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилгани боис ўйиндан олдин футболчиларимга сергакроқ бўлишини сўрагандим. Хато қилмасликни талаб қилгандик. Икки жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак дуранг адолатли ва учрашувга мос бўлди. Биз кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамасдан дарвозамиз олдида ҳавфли вазият ярата олгани йўқ. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса ўша жамоа ютиб кетиши мумкин эди",- деди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" олдига қўйган вазифани бажарди десак бўладими?

- Қайсидир маънода ёш футболчилардан иборат жамоа эканлигимизни, таркибимизда тажрибали футболчилар камлигини инобатга олсак, ҳа. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кучимиз етганича юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин. 

- Жамоанинг сўнгги ўйинларда гол ура олмаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги иккита ўйинда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам дарвозамиз олдида хатоларга йўл қўйдик, бу футболчининг савиясига боғлиқ. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам ҳимоячиларимиз голни рақибга совға қилишди. Жамоамизда Про лигада  ҳали ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Футболчи камлигидан ҳам қийин аҳволга тушяпмиз. Имкон даражасида уларни ўйинга тайёрлаяпмиз. Қайси футболчининг ўйнай олишини ҳис қилсак шу футболчига имконият беряпмиз. 

- Клубдаги шунча муаммоларга қарамасдан вазифа Суперлигага чиқиш бўлиб қоладими? Жамоа трансферлар ҳам қила олмайди...

- Таъқиқ таъсир қилади албатта. Футболчилар четдаги муаммоларни ўйламаслиги керак. Майдонда барчасини ҳал қилмасак муаммолар ортади. Қўлга киритиладиган натижалар яхши бўлса, бу муаммолар иккинчи даражали бўлиб қолади. 

- Ўзбекистон кубоги баҳслари декабрь ойида янги форматда ўтказилади. "Шўртан" кубок ҳақида ҳам ўйлаб кўрдими?

- Про лигада футболчилар камлигидан қийналяпмиз. Шундай экан кубокда имкониятимиз қандай бўлиши мумкин? Жамоамиз имижи учун ўйнаймиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика