Latest news

17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  37 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  3

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади" News

Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Динамо" - "Шўртан"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси сўнгги бир нечта учрашувни кўтаринки руҳда ўтказаётган эди. Рақиб сафидаги бўйдор футболчилар стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилгани боис ўйиндан олдин футболчиларимга сергакроқ бўлишини сўрагандим. Хато қилмасликни талаб қилгандик. Икки жамоанинг ўйинидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак дуранг адолатли ва учрашувга мос бўлди. Биз кўпроқ ҳимояландик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамасдан дарвозамиз олдида ҳавфли вазият ярата олгани йўқ. Қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритса ўша жамоа ютиб кетиши мумкин эди",- деди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" олдига қўйган вазифани бажарди десак бўладими?

- Қайсидир маънода ёш футболчилардан иборат жамоа эканлигимизни, таркибимизда тажрибали футболчилар камлигини инобатга олсак, ҳа. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ, кучимиз етганича юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин. 

- Жамоанинг сўнгги ўйинларда гол ура олмаётгани нима билан боғлиқ?

- Охирги иккита ўйинда жамоалар бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Кўрган бўлсангиз бугун ҳам дарвозамиз олдида хатоларга йўл қўйдик, бу футболчининг савиясига боғлиқ. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам ҳимоячиларимиз голни рақибга совға қилишди. Жамоамизда Про лигада  ҳали ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Футболчи камлигидан ҳам қийин аҳволга тушяпмиз. Имкон даражасида уларни ўйинга тайёрлаяпмиз. Қайси футболчининг ўйнай олишини ҳис қилсак шу футболчига имконият беряпмиз. 

- Клубдаги шунча муаммоларга қарамасдан вазифа Суперлигага чиқиш бўлиб қоладими? Жамоа трансферлар ҳам қила олмайди...

- Таъқиқ таъсир қилади албатта. Футболчилар четдаги муаммоларни ўйламаслиги керак. Майдонда барчасини ҳал қилмасак муаммолар ортади. Қўлга киритиладиган натижалар яхши бўлса, бу муаммолар иккинчи даражали бўлиб қолади. 

- Ўзбекистон кубоги баҳслари декабрь ойида янги форматда ўтказилади. "Шўртан" кубок ҳақида ҳам ўйлаб кўрдими?

- Про лигада футболчилар камлигидан қийналяпмиз. Шундай экан кубокда имкониятимиз қандай бўлиши мумкин? Жамоамиз имижи учун ўйнаймиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика