Latest news

13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   7 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  5 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..." News

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..."

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: Баҳс оғир бўлишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаландик. Гол урдик ва тўп назоратини "Насаф"га топширдик. Футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Қисқа пасларимиз ҳам ўхшамади. Сўнгги сонияларда афсуски гол ўтказиб юбордик.

- Ғалаба сўнгги сонияларда қўлдан чиқди, аммо футболчилар ўзига белгиланган вазифани қай даражада бажара олишди?

- Футболчилар бугун кўп тўпсиз ҳаракат қилишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман.

- Мурод Раҳматов "Насаф"дан ижарага олингани учун майдонга тушмадими?

- Футболчини ижарага олаётганда шартномада шундай банд бўлган.

- Ислом Кенжабоев мавсумни яхши бошлади, жамоа етакчиси бўлиб ўйнаяпти. Уни мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кенжабоев сўнгги бир-икки йил ўз савиясида ўйнай олмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. Унинг ҳужумдаги индивидуал ҳаракатлари бизга фойда келтирмоқда.

- "Қизилқум" 2 нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Қачонки жамоада икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлса, улар якка курашларда рақибга имкон қолдирмаса, шундагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз.

- Илҳом Ваҳобов эмоцияларга кўп берилиб кетяпти.

- Тўғри, кўп ҳаёлпарастлик қилади. У жамоамизга келганидан бери Ваҳобовнинг ўсишига иложи борича ёрдам беряпмиз. Лекин бу характер. Концентрацияни йўқотишни бас қилса, футболчида ривожланиш кузатилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика