Асрор Алиқулов: "Ҳужумни якунловчи футболчи етишмади"
		
		26 may 2022 21:43
        News	
	 
				 
				Асрор Алиқулов: "Ҳужумни якунловчи футболчи етишмади"
- Ўйин ҳақида
- Ўйинга ҳозирлик кўриш жараёнида ўйинчиларимизга "Турон" футболчиларининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот бергандик. Биринчи таймда кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи таймда яхши вазиятлар юзага келтирдик, ҳужумни якунловчи футболчи етишмади. Бир неча бор олис масофадан зарбалар йўллашга ҳаракат қилдик, аммо бу дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. "Турон" стандарт ҳолатлардан фойдаланиб кетишини инобатга олиб, бўйдор ҳимоячилардан фойдалангандик. Кичик сонияларда диққат-эътиборни йўқотиб, гол ўтказиб юбордик.

- Даврон Исоқов нега захирага олинди? Асосий тўпурар Муҳриддин Зоиров ҳам жамоага етишмадими?
- Асосий ҳужумчимиз Зоиров 4 та сариқ карточка олгани туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Исоқовга келсак, у 1 ҳафта давомида бетоб юрди. Жамоада 3 кун машғулот олиб борди. Шу боис у жисмонан тайёр эмасди. Шунга қарамасдан, у ҳужумни бошлаб бериши кўзда тутилганди, имкон даражасида ҳаракат қилди.
- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади...
- Захирадан тушганлар ишончни оқлашмади. Чунки биз ҳужумга чиқишимиз керак эди, лекин афсуски, бу ҳолат юз бермади. Захирадан асосан, ёш футболчиларни майдонга туширдик.
- "Шўртан" мавсум аввалидан кўра ҳозир жипсроқ жамоага айлангани кўринмоқда. Жамоа анчайин бир-бирини тушуниб ўйнамоқда. Иккинчи давра ўрталарида трансфер ойнаси очилади. Янги футболчиларни жалб қилиш режаларингиз борми?
- Режалар бор. Лекин ҳозир футболчи номини айтолмаймиз. Молиявий имкониятдан келиб чиқиб таклиф билан чиқамиз. Таркибни кучайтиришимиз керак.
Бу йил 10 нафар янги футболчи келди, уларни жипслаштиришга вақт кетади. Ўйинимизда ҳам сифат тарафлама ўсиш бор.
Бизда жамоа ўзаги йўқ, чунки ҳар йили таркибимиз кескин ўзгариб кетяпти.
- Жамоангиз кучли 5 ликдан ўрин олса, Суперлига учун курашасизларми?
- Мақсадимиз – катта жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатадиган клуб тузиш. Бир нечта ёш футболчиларни ҳам жалб қилганмиз.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments