Latest news

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Асрор Алиқулов: "Ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз" News

Асрор Алиқулов: "Ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Қизилқум"дан учралган мағлубиятдан кейин "Шўртан" устози Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.





- Про-лига жамоаси бўлсак-да, Суперлига жамоасига қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Футболчиларимнинг потенциали бор. Рақибга муаммолар туғдириш қийин бўлмади. Бироқ сўнгги дақиқаларга келиб, футболчилар чарчаб қолишди. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади. Шу сабабли биз вазиятлар яратишга қийналдик, нотўғри пасларимиз кўпайиб кетди.

- Ушбу баҳс орқали Суперлига ва Про-лига ўртасидаги фарқ қандайлиги сезилдими?
- Фарқ жуда катта. Кўрган бўлсангиз, футболчилар яккакурашларда қийналмоқда ва мағлуб бўлмоқда. "Қизилқум" ушбу мавсум Суперлигада муносиб иштирок этмоқда. Легионерларнинг сифати ёмон эмас. Шунинг учун футболчиларнинг маҳоратида фарқ сезилиб қолмоқда. Майдонда уларга қаршилик кўрсатиш Про-лига футболчиларига осон эмас.

- 2010 йили "Шўртан" айнан шу босқичда "Қизилқум"ни мусобақадан чиқариб юборганди. Ўша "Шўртан"ни қайтариш мумкинми?
- Сўнгги 2 йилни "Шўртан" турли хил таъқиқлар остида ўтказмоқда. Клубнинг молиявий ҳолати сабабли машғулотларда ва бошқа жабҳаларда қийинчиликка учраяпмиз. Ҳатто ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз. Раҳбарият ҳозирда бу борада иш олиб бормоқда.

- Гуруҳ босқичидаги "Қизилқум" билан ҳозирги "Қизилқум" ўртасида қандай фарқ бор?
- "Қизилқум"нинг сўнгги ўйинларини кузатганимда жамоа футболчилари тўпни ўзида яхши ушлаб тура олишини кўрдим. "Қўқон-1912"га қарши ўйинни кўриб чиқдим. Машғулотлар давомида рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида кўп ишладик. Аммо ўйинда буни уддалай олмадик. Футболчиларнинг савиясидаги фарқ катталиги кўринди.

- "Шўртан"нинг мақсади қандай?
- Таъқиқ остида биз ишладик. Барча қарзлар тўланди. Энди биз ёш футболчиларни тарбиялашга ва яхши жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика