Latest news

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  4 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак" News

Асрор Алиқулов: "Футболчини эътибори ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар майдонда бўлиши керак"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин оғир кечишини олдиндан кутгандик. "Турон" жамоаси бу йил ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Жамоадаги футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги кўриниб турибди. Улар қанотлардан ҳужумларни шакллантиришади ва ҳавфли вазиятлар ҳосил қилишади. Ўтказиб юборган иккита голимизга ҳам қанотлардаги хатолар сабаб бўлди. Мураббий сифатида бундан қониқмадим. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни ўзига бўлган ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Барибир хатолар бўлди. Футболчиларда ҳаяжон борлиги сабаб қисқа тўп оширишларда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ғалабада жамоадаги барчани хизмати катта. 

"Турон" бизни яхши ўрганиб чиққанлиги кўриниб турибди. Айрим футболчиларимизга бўш худудлар беришмади. Рақиб жамоада ёш мураббий ишлаётганига қарамасдан юқори савиядаги маслаҳатчи мураббий унга ёрдам бериб келмоқда. 

Футболчилардан таблога қараб ёки ҳаёлга берилмасликни талаб қиламиз. Ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар уларни бор эътибори майдонда бўлиши керак",- дейди Асрор Алиқулов. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика