Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  19 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Асрор Алиқулов: "Футболчиларнинг матонати эвазига охирги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозондик" News

Асрор Алиқулов: "Футболчиларнинг матонати эвазига охирги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозондик"

Про лиганинг 15-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Шўртан" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- "Янгиер" жамоасининг бундан олдинги ўйинларини кўриб чиқиб, уларнинг кучли томонлари икки қанот эканлигини билдик ва ўша ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. 100 фоиз уддаладик деб айтолмайман, лекин қайсидир маънода уларнинг ҳужумларини тўхтатишга эришдик. Футболчиларнинг меҳнати, матонати эвазига охирги дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозондик. Уларга миннатдорчилик билдираман.

- Жамоа трансфер таъқиқи, молиявий қийинчиликлар ва бошқа бир мунча қийинчиликларга учраб, сўнгги поғоналарда бормоқда. Вазиятдан чиқиб кетиш учун "Шўртан"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биз жуда кеч йиғилдик, бу молиявий қийинчиликлар билан боғлиқ. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини имкон қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз, чунки олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. 

- Ҳужум чизиғидан кўнглингиз тўляптими?  "Шўртан" 12 ўйинда 4 та гол урди, холос. 

- Ҳужумда асосан, ёш футболчилар ўйнашади. Гол урилиши лозим бўлган вазиятларда барибир маҳорат етишмаяпти. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб боришади. 

- Кубок доирасидаги "Қизилқум" – "Шўртан" ўйини ўзаро келишувига кўра Навоийга кўчирилибди. Сафар харажатларини "Қизилқум" қоплаб бериши айтилган. Бу ҳақиқатми? Кўчириш сабаблари ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Футболчиларга соат 17:00 да ўйнаш қийин, мана бугун бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Молиявий томондан ўз уйимизда қабул қила олардик. Аммо ўзаро келишиб, салқинда ва яхши шароитда ўйнаш учун бунга рози бўлдик. Сафар харажатларини қоплаётгани учун "Қизилқум" жамоасига раҳмат айтамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика