Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  0 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  4 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Асрор Алиқулов: “Элдор Шомуродов “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади” News

Асрор Алиқулов: “Элдор Шомуродов “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади”

А Про-Лига 18-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов сайтимизга интервью берди.

- Асрор ака, авваламбор қийин ўтган учрашувда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин оғир кечишини кутгандик, учрашувга шундан келиб чиққан холда тайёргарлик кўргандик. “Истиқлол” жамоаси айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ўйиндан олдин бу жамоани бир нечта ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик, курашувчан жамоа, кўпинча стандарт вазиятлардан голлар киритишади. Шахсий фикримча, бугунги ўйин тақдирини бир гол ҳал қиларди, қайси жамоа биринчи бўлиб гол урса, якунда ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Агар “Истиқлол” биринчи бўлиб гол киритганда, бизга қийин бўларди. Сабаби уларда тезкор футболчилар етарлича, қарши ҳужумларни жуда яхши ташкил этишади. Бугунги ғалабамизнинг биринчи омили – ўйинда биринчи бўлиб гол уриб олганимиз бўлди деб ҳисоблайман.

- Жамоангизнинг биринчи голи “ўйиндан ташқари холат” дея баҳоланиб ҳисобланмади. Бу вазият ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу вазиятга биздан кўра ҳакамлар яқинроқ эди, шу сабабли уларни бунда айбламайман. Тўғрисини айтганда бизга ўйиндан ташқари холат йўқдек кўринди.

- Никита Павленконинг таркибга қўшилиши “Машъал”га қай даражада фойда келтирди?
- Бизда асосан ёш футболчилар ўйнайди. Футболда тажриба муҳим омил ҳисобланади, ёш футболчиларда тажрибасизлик туфайли вазиятларни баҳолашда совуққонлик етишмаслиги, шошиб қарорлар чиқариш холатлари кузатилади. Никитанинг сафимизга қўшилиши жамоамизга катта ёрдам бермоқда деб ҳисоблайман, унинг тажрибаси биз учун муҳим.



- “Машъал” жамоасининг жорий мавсумдаги мақсади қандай?
- Жамоамизда мавжуд имконият ва яратилаётган шароитдан унумли фойдаланган холда биз мавсум якунида Суперлига йўлланамасига эга чиқишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, мавсум якунида биз бу вазифани уддалаймиз.

- “Машъал” академияси тарбияланувчиси Элдор Шомуродов ҳаиқда фикрларингиз...
- Элдорни охирги вақтларда кўрсатаётган ўйинларни барчамизни бирдек хурсанд қилмоқда. “Машъал” шундай футболчини тайёрлаганлиги учун фахрлансак арзийди. Келажакда Элдор бунданда ёрқинроқ ўйин намойиш этади. Шомуродов ўтган йили заҳирадан ўйинга қўшилаётган бўлса, бу йил “Ростов” жамоасининг асосий таркибига ўз маҳорати ва кўрсатаётган ўйинлари эвазига кира олди. Элдор Европанинг “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади, унинг келажакдаги фаолиятига жамоамиз номидан муваффақиятлар тилайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Машъал” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика