Latest news

21:43"Брюгге" — "Аталанта". Таркиблар маълум  0 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  24 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  16 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  8 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  2 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  43 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман” News

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман”

Қашқадарёлик ҳимоячи Асрор Алиқуловни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишни хожати бўлмаса керак.
Мудофаа чизиғида ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган. Алиқулов ўз вақтида миллий терма жамоамизда ҳам асосий ҳимоячилардан бири бўлган.

Аммо таниқли ҳимоячининг охирги йилларда унчалик ҳам омади чопмаяпти. Сабаби а йнан Асрор тўп тепаётган “Шўртан”нинг ўйини йилдан йилга кескин пасайиб кетмоқда.

 Хабарингиз бор, бу йил Ғузор жамоаси элитани тарк этди. Энди жамоанинг келгуси тақдири қандай кечади? Алиқулов клубда қолиб, кейинги йилни биринчи лигада ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида 35 ёшли ҳимоячи билан суҳбатлашдик.

- Асрор ака, айни пайтда барча клубларимиз қатори “Шўртан” ҳам таътилда бўлса керак?
- Ҳа, чемпионат поёнига етгач, футболчиларга дам берилган.

- Ўз вақтида ОФК Кубогида иштирок этган жамоа кейинги йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлди. Хўш, келгуси режалар қандай?
- Очиғи, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Футболчиларнинг қачон тўпланиши ҳақида ҳам маълум бир кун белгиланмаган.

- Гарчи “Шўртан” сафида таниқли етакчилар ўйнашган бўлсада, якунда жамоа барибир кучлилар сафини тарк этди. Бунга кўпчилик моддий имкониятнинг жуда ҳам паст бўлганлигини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Муваффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу.

- Мавсум якунланганига ҳам бугун роппа-роса 10 кун бўлди. Айтингчи, клуб ўз футболчилари билан ҳисоб-китоб ишларини поёнига етказдими?
- Йўқ. Биласизми, жамоанинг футболчилардан нафақат шу йилнинг ойлик маошларидан қарзи бор, балки ўтган йилги ҳисоб-китоблар ҳам тўлиқ якунига етмаган. 2012 йилги мавсумдан кўп маошлар қолиб кетган. Бу йил эса 50 фоиз қолган.

- Сиз ҳақингизда гап кетганида, кўпчилик бу йил Алиқулов учун футболчиликдаги сўнгги мавсум бўлди дейишмоқда. Яқин орада мураббийликка ўтиш режангизда борми?
- Буни ким айтди сизга. Тўғрисини айтсам, яна бемалол яшил майдонда ўйнашга кучим етади. Шундай экан ҳозирча бутсаларимни михга илмоқчи эмасман.

- Унда келаси йилни олий лигада ўтказасизми ёки “Шўртан”да қолиб, биринчи лигада ўйнайсизми?

- Элита вакилларидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Бутун эътиборимни яхшилаб хордиқ чиқаришга қаратганман. Эхтимол бу масала, январь ойида ҳал бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика