Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  2 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак" News

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Рақиб жамоа қарши ҳужумларда хавфли эди. Узун бўйга ва юқори тезликка эга Анвар Хожимирзаев шу тактиканинг бир бўлаги эди. Биз бунга қарши тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биринчи бўлимда шундай ҳолатда гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳужумчисиз ҳаракат қилдик. Шу боис, кам сонли вазиятлар яратиб, гол ура олмадик. "Қўқон-1912"даги футболчиларнинг тажрибаси ҳам қўл келди. Кўпроқ ўзимизда айб қидиришимиз керак. Лекин очко ўта муҳим бўлган ўйинларга савиялироқ ҳакам тайинланиши керак.

- Ҳакамлардан норозимисиз...

- Ўйинда бу кўриниб турганди. Мухлислар реакциясидан ҳам сезиш мумкин. Шу боис бундай курашувчан жамоалар иштирокидаги ўйинларга яхшироқ ҳакам тайинланган маъқул. Мен унинг савиясини баҳоламоқчи эмасман. Лекин ўз ишини қойилмақом бажарди, дея олмайман. 

- Легионерларнинг ўйини сизни қониқтирдими?

- Уларда танишув жараёни кетмоқда. Улар бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Мен ўзимни янги ҳисобламайман, чунки "Машъал" менга қадрдон жамоа ҳисобланади. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Ҳомийларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаяпти. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика