Latest news

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  1 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  3 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик" News

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кескин курашларга бой ўтишини билардик. Чунки "Арал Самали" ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйин учун асосан стандарт вазиятлар устида ишладик десам ҳам бўлади. Афсуски, йигитлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйинни деярли ютиб турган вақтимизда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

- Ўйин давомида шогирдларингиз яхши узатмаларни амалга оширишмоқда. Лекин вазиятларни якунлашда, сўнги зарбаларни йўллашда камчиликлар кўзга ташланди. Бу сизнинг мураббийлик курсларида ўқиётганингиз туфайли жамоа билан кўп бирга бўла олмаётганингиз туфайли юзага келмоқда деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин давомида кўриниб турди, мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлаган. Биз бир жамоамиз ва ҳамиша ҳамфикрликда иш юритамиз. Кучли ҳимояланаётган жамоа ҳимоясини ёриб ўтишни кўпроқ маҳоратли футболчилар уддалайди. Бизда ҳужумда ёш йигитлар ўйнаяпти, ҳали уларга бир оз вақт керак деб ўйлайман.

- Жамоа сардори олган карточка ҳақида муносабатингиз қандай?

- Футболчи ўйин давомида ҳар қандай босим ва вазиятларга тайёр туриши керак. Шунингдек, интизом ҳам футболнинг доимий ажралмас қисми ҳисобланади.

- Асрор Чориевич, мухлислар кейинги мавсумни ҳам "Шўртан"да ўтказасизми, жамоани янги мавсумга ўзингиз тайёрлайсизми деган саволнинг жавобига қизиқишмоқда...

- Ҳозирги кунда жамоамизда молиявий жиҳатдан яхши холат юзага келди. Хомийларимиз томонидан қисқа фурсат ичида футболчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Бу борада клуб раҳбарияти ва бириктирилган хомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имкониятимиздан келиб чиқиб янги мавсум олдидан жамоага футболчиларни таклиф этамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика