Latest news

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Асрор Алиқулов: "Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади" News

Асрор Алиқулов: "Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин оғир бўлишини кутгандик. "Нефтчи" жамоаси қарши ҳужумда ўйнашини тахмин қилгандик. Рақиб жамоа таркибида яхши даражадаги футболчиларга эътиборлироқ бўлишимиз талаб этиларди. Охирги дақиқаларда бир қатор янги футболчиларни туширдик. Агарда биз ўз дарвозамиз олдида хато қилсак "Нефтчи"нинг гол уриш имкониятлари ошиб кетарди. Футболчилар майдонда кўп хатоларга йўл қўйишди. Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади. "Нефтчи" ғалаба қозонганида ўзи учун керакли бўлган очкога эга чиқарди ва турнир жадвалида биздан олдинлаб кетарди. Футболчиларга энг яқин таъқибчиларимизни олдинга ўтиб кетмасликларига имкон бермасликни уқтиргандик. Мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Биринчи бўлимда "Нефтчи" жамоасини ўргандик десам ҳам бўлади. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа мураббийи ҳам ўзгаришларни амалга оширди. Ҳужумга кўпроқ куч беришди. Бугун дастлабки дақиқаларда майдонга тушган футболчи жамоамизда дебютини ўтказди. Шу боис уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. Уни ҳаракатларидан қониқдим. Аста-секин жамоамизга мослашиб боради. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" жамоасида Мансур Саидов майдонга тушди, қанотларда ҳам яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қилди. Ҳужумга зўр бериб гол уришганидан кейин ҳам ўз дарвозалари олдига яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишди. Самандар ва Санжарда озгина тезкорлик етишмаётгани сабабли алмаштирдик. Ҳужумга ва ҳимояга тезлик билан ўтадиган ёшроқ тезкорроқ футболчиларни туширдик. Бу ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика