Latest news

00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  11 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  38 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3

Асрор Алиқулов: "Бизга бу ўйинда иккинчи куч етишмади" News

Асрор Алиқулов: "Бизга бу ўйинда иккинчи куч етишмади"

Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинга тайёргарлик жараёнида футболчиларга босимни енгиш ҳақида тушунчалар бергандик. Футболчидаги хотиржамлик жамоа ижобий натижасига ўз ҳиссасини қўшади. Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. Кейин ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик. Бизда футболчиларда юзага келадиган иккинчи куч етишмади.

- "Машъал"нинг қўқонликларга қарши натижаси яхши эмас. Лекин жамоангиз жадвалда "Қўқон-1912"да олдинда. Бу ниманинг ҳисобига?

- "Қўқон-1912"га қарши ўйинларда вазиятлар яратаяпмиз. Масалан ўтган ўйинда бу жамоа дарвозасига 2 та гол урдик. Бироқ, 3 та гол ўтказиб юбордик. Бу кўп албатта. Бугун ҳар икки жамоада камсонли вазиятлар бўлди. Лекин голни биз эмас, қўқонликлар уришди.

- Жамоа таркибига янги келиб қўшилган футболчилардан нега фойдаланмадингиз?

- Янги футболчиларнинг айримларида жароҳат бор. Улар ҳозир тўла-тўкис тайёр эмас. Уларга кейинги ўйинларда имконият берамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика