Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Асрор Алиқулов 7:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Агар биринчи таймда гол урганимизда ҳисоб янада йирик бўларди" News

Асрор Алиқулов 7:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Агар биринчи таймда гол урганимизда ҳисоб янада йирик бўларди"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




Биринчи даврада илк мағлубиятимизни айнан "Зомин"дан қабул қилиб олгандик, ўша баҳсда ўз хатоларимиз туфайли ютқазгандик. Бугунги ўйинга футболчиларни тайёрлаш осон бўлмади, рақибдан реванш олиш учун ҳаракат қилдик. Бироқ биринчи таймда жуда ҳам шошдик ва 2-3 метрлардан ҳам гол ура олмадик. Биринчи бўлимда агар гол ўтказиб юборганимизда "Зомин"нинг иштиёқи ошарди, стандарт вазиятларда рақибга имконият бермасликни уқтиргандим. Иккита гол урилгунига қадар барчамиз кучли ҳаяжонда эдик.

- Йирик ҳисобга иккинчи тайм бошида урилган тезкор голлар сабаб бўлдими?

- Агар биринчи таймда ҳам гол урганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик бўларди деб ўйлайман. Ҳисоб йириклашгач футболчилардаги босим йўқолди ва "Зомин" жамоасининг ҳимоядаги пала-партиш ҳаракатлари туфайли кўплаб голлар урдик.

- Жасур Холтўраев бугун 5та гол уриб пента-трикка эришди. Уни иккинчи тайм учун асраб қўйганмидингиз?

- Биз ёш футболчилардан асосан ҳужумда фойдаланамиз. Бошқа позицияда ёшлардан фойдалана олмаяпмиз. Шу боис Жасурни мажбур бўлаяпмиз иккинчи таймда туширишган.

- "Зомин" дарвозабони алмаштирилгач сиз ҳам дарвозабонни алмаштирдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Узоқ вақт давомида бир дарвозабонни ўйнатдик. Охирги ўйинларда асосий посбонимиз ишончсиз ўйини туфайли бошқа дарвозабон Акмал Раҳимовни тайёрладик. Мирзоҳидга дам бердик. Ҳисоб йириклашгани учун захирадан учинчи посбонни ҳам туширишга қарор қилдик.

- Худоёрхон Сагдуллаев учта жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади...

- У жуда совуққон футболчи. Аммо унда бироз "пижонлик" ҳислати бор. Бу яхши футболчи бўлиб етишишига тўсқинлик қилади. Агар бундан воз кечса ва дриблингга кўп берилмасдан қора меҳнатдан қочмаса жуда кучли ўйинчи бўлади.

- Бугун қайси чизиқ сизни кўпроқ асабийлаштирди?

- Тўғрисини айтсам ҳар бир чизиқда кўплаб хатолар бўлди. Биринчи навбатда бу ҳимоя чизиғи. Ўйин қандай бўлса ҳам ҳимоячилар сергакликни йўқотмаслиги шарт.

- Бугун кўп голлар урилди, аммо мухлислар ўйин суръати паст бўлди деб ҳисоблашди.

- Биз ҳар бир ўйинда футболчилардан тезкорликни талаб қиламиз. Мавсумдаги 8-учрашувимиз. Дастлабки ўйинларда тезкорлик бор эди. Тезкорлик футболчиларнинг фикрлашига ҳам боғлиқ. Бунга барча футболчилар ҳам тайёр эмас.

- Футболчилик даврингизда энг йирик ғалаба қандай бўлганди?

- "Пахтакор"да ўйнаганимда 11:0 ҳисобида ютгандик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика