Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик" News

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Учрашув давомида устунликка ҳам эга бўлдик, бир қатор вазиятлар яратдик. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Лекин йигитлар бунинг ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Хатолар устида ишлаймиз. Келаси ўйинларда ғалаба қозониб мухлислар олдида юзимизни ёруғ қиламиз деган умиддамиз.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ҳаракат қилган футболчиларнинг қанчаси сақлаб қолинди? Футболчиларингизга Биринчи лига ва Про-лига фарқи қай даражада сезилмоқда?

- Ўтган мавсумдаги таркибнинг 90-95 фоизи сақлаб қолинган. Йигитларда бу икки лига ўртасидаги фарқни сезганим йўқ. Барчалари имконият даражасида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинлар давомида ўсиб борамиз ва керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман.

- Натижалардан келиб чиқиб таркибга янги футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Албатта, ҳозир биз тўлдирилиши лозим бўлган чизиқларни кузатиб бораяпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб таркибга янги футболчиларни жалб этиш режамизда бор.

- Ўтган турда "Бухоро" билан сафардаги дуранг натижа туфайли мухлислар бугун ғалаба кутишаётганди. Мағлубиятни қандай изохласа бўлади?

- Бугун биз очиқ футбол намойиш этдик. Ўйин аввалида футболчиларга шу кўрсатмаларни бергандик. Рақиб ўз хатоларимиз эвазига голлар киритди. Изланишда, ишлашда давом этамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика