Latest news

12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  0 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  4 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  1 11:00ПСЖ ва "Челси" собиқ устози АҚШ терма жамоасини ЖЧга тайёрлайди  1 10:31Ёзда шартномаси тугайдиган Салоҳга иккита ТОП клуб қизиқиш билдирмоқда  2 09:56"Арсенал" академияси тарбияланувчиси 14 йилга қамалди  1 09:50Суперлига 18-тур баҳсларининг ҳакамлари маълум. "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради  2 09:22Футзал. Ливия терма жамоаси Тошкентга етиб келди  0 08:50УзПФЛ. Ойнинг барча соврини ҳам «Насаф» аъзоларига насиб этди  4 08:36Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"  15 08:17Футзал. Жаҳон чемпионлигига даъвогар қўшниларимиз Тошкентга етиб келди  3 07:47ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина ва Бразилияда мағлубият, Уругвай эса дуранг ўйнади  6 07:26Про лига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:10ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Эрон 0:1, Махаллийлаштирилган ўйинчиларнинг Эронга "тиши ўтмади"  0 02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  5

Асқар Толибжонов “УзДонгЖу” қароргоҳига ташриф буюрди News

Асқар Толибжонов “УзДонгЖу” қароргоҳига ташриф буюрди

Кеча терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов, марказ консултанти Вячеслав Солохо “УзДонгЖу” жамоаси қароргоҳи ҳисобланган Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюришди.

Меҳмонларни “УзДонгЖу” жамоаси бош мураббийи Абдурашид Исмоилов мактаб-интернати директори Насибилло Мадраҳимов кутиб олишди.

Шундан сўнг Асқар Толибжонов бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби  директори Бекзодбек  Каримов  ва “УзДонгЖу” жамоаси мураббийлари иштирок этишди.

Йиғилишда Асқар Толибжонов сўз олиб ҳар бир ёшдаги терма жамоаларимизга олдига жаҳон чемпионатига йулланма олишни бош мақсад қилиб қўйиш анъана бўлиб қолаётганлиги ва бу борада клублардаги раҳбар ва мураббийларининг кўмаги зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“УзДонгЖу”жамоасининг икки нафар аъзоси 1997 йиллардан ташкил топган ўсмирлар ва 2000 йилда туғилган болалардан ташкил топган ёшлар терма жамоаларига номзод қилиб кўрсатилганлигини айтиб ўтди.


Айни дамда 2000 йилда туғилган “УзДонгЖу”тарбияланувчиси Дониёр Абдуманнов терма жамоа сафила Польша термасига қарши майдонда ҳаракат қилаётганлигини, 1998 йилда туғилган “УзДонгЖу” жамоаси аъзоси Усмонали Исмоналиев эса 25 апрель куни Саудия Арабистони давлатига шу терма жамоа билан  ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун жўнаб кетишлигини айтиб ўтди.

Ушбу терма жамоаларга номзоди кўрсатилган футболчиларни нафақат мураббийлар томонидан балки ота-оналари томонидан ҳам қўллаб қувватлаш зарурлиги, жамоадаги шифокорларнинг мунтазам назорати остида бўлиши кераклигини  таъкидлаб ўтди.



Йиғилишда марказ консултанти Вячеслав Солохо сўз олиб терма жамоаларга номзодлар сонини янада ошириш кераклигини ва бу борада жамоадаги мураббийлар тинмай меҳнат қилиш кераклигини ва шундагина терма жамоаларимизда соғлом рақобат вужудга келиб  кўзланган юқори мақсадларимизга албатта етамиз дея таъкидлаб ўтди.

Бир соатга яқин бўлиб ўтган йиғилиш қизғин суҳбатлар ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди, барча иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.


«УзДонгЖу» матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика