Latest news

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  0 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  20 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  37

Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул" News

Ашкан Дежага: "Мураббий танлашда шошилмаган маъқул"

Эрон терма жамоаси сардори Ашкан Дежага терма жамоага ким бош мураббий бўлиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Маълумки, Осиё Кубоги якунига етганидан бери Эрон терма жамоасида бош мураббий йўқ. Эрон футбол федерацияси Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этгач Зинедин Зидан, Жозе Моуриньо, Юрген Клинсманн, Винченцо Монтелла каби мутахассислар билан музокара олиб боришга уринди, бироқ ҳозирча барчаси самарасиз якун топди. 

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига уч ой вақт қолди, лекин ҳозирча янги бош мураббий ким бўлишидан дарак йўқ. Ашкан Дежага эса ўз интервьюсида бу борада шошилмаслик кераклигини айтди: 

"Терма жамоамиз 8 йил фақат бир мураббий қўл остида фаолият олиб борди. Эндиликда яна шошилмасдан иш кўрган маъқул. Бирданига қарор қабул қилиш турли оқибатларга олиб келади. Ўйлайманки, федерация мураббий борасида тўғри тўхтамга келади. Жаноб Кейруш жуда яхши меҳнат қилди, ўзига қолса кўпроқ вақтга қолиши мумкин эди. Тўғри, унинг фаолиятида ҳам хатолар бўлган, лекин бу - футбол. Агар Осиё Кубоги ярим финалида Японияни мағлуб этганимизда финалда ҳам зафар қучган бўлардик. Чунки биз Қатарни доим ютиб келганмиз".

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика