Latest news

Асенсио хет-трик ҳақида фикр билдирди News

Асенсио хет-трик ҳақида фикр билдирди

Tags :  Асенсио
"Реал" футболчиси Марко Асенсио "Мальорка"га қарши ўйинда хет-трикка эришди.

"Жудаям хурсандман. Ўйинни асосий таркибда бошлаш имконияти пайдо бўлди ва бундан фойдаланишим лозимлигини тушуниб тургандим. Ғалаба ва голларимдан мамнунман. 

Бу мен учун аҳамиятли ўйин эди. Ҳалиям "Мальорка"га боғлиқлигимни ҳис қиламан. (Асенсио ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади - таҳр.) Жамоа мавсумни яхши бошлади. 

Анчелотти менга ишонч билдириши мумкин. Жамоада рақобат юқори, ўйнаш имконияти пайдо бўлганида тайёр бўла олишлик жуда муҳим. Ўзим учун янги позицияда ўйнаяпман, аммо мураббий истаган ҳар қандай нуқтада ўйнашга тайёр бўлишим лозим. 

Биз мавсумни яхши ўтказмоқчимиз ва тўғри йўлдан кетяпмиз", - деди Асенсио. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика