Latest news

01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  0 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  1 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  1 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  4 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  41 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  194 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  20 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  8

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман" News

Асадбек Маъмуров: "Суперлига клубларида ўйнамоқчиман"

Про-лига 24-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив-БФК” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Асадбек Маъмуров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув доигидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўзи умуман Олтириқда кечадиган учрашувлар мана шундай қизиқарли бўлаяпти, биласизлар жамоамиз мухлислари жуда талабчан, лекин уларнинг ҳар доим қўллаб-қувватлаб туришлари бизни хурсанд қилади албатта.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жаримадан ўтказиб юборилган тезкор гол бизга руҳан ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабми, ёки жисмоний тайёргарлигимиз етарли бўлмади шекилли, биринчи бўлимда кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, астойдил ҳаракат қилдик, афсуски барибир мағлубиятга учрадик. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, нима бўлганда ҳам мухлислармизга, жамоамиз мураббийлари ва раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Энди ўз устимизда янада кўпроқ ишлаймиз, ҳаракат қиламиз, келаси учрашувларда ғалаба қозониб, мухлислармизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Келажакда футбол борасида билимларим ва жисмоний тайёргарлигимни янада ошириб, Суперлига клубларида ўйнамоқчиман. Ҳар бир футболчи истаганидек мен ҳам мамлакатимиз миллий терма жамоасида тўп суриш орзуим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика