Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман"
		
		04 oct 2022 10:21
        News	
	 
				 
				Арвеладзе: "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман"
"Ҳар қандай мураббий ва ўйинчи учун мўъжизалар оламига саёҳатга ўхшаш оролда ишлаш ва яшаш мени қувонтирди. "Халл Сити" менга фаолиятимдаги орзуларимдан бирини амалга ошириш имконини берганидан жуда хурсандман. Англия каби бой тарих ва маданиятга эга бўлган мамлакатда жамоани шакллантириш ва айниқса, клуб янги эгалари бошқарувига ўтганда ниҳоятда мураккаб. Бу сафар ҳолат мен саккиз ой олдин Чемпионшипдаги дебютимни қилганимда режалаштирганимиздагидек бўлмади. Мен Ажун ва "йўлбарслар"га олдинда уларни кутиб турган йўлда катта муваффақиятлар тилайман. Афсуски, биз шу вақтга қадар кўзлаган ишимизни охирига етказа олмадик. Келгусида ҳал қилиниши керак бўлган ва тўғри ёндашувни талаб қиладиган муаммолар етарлича. Охир-оқибат бир қатор масалалар бўйича келишмовчиликлар бизнинг позицияларимизни бир-биридан айро тутди ва ушбу қарорни қабул қилиш учун асос бўлди. Бироқ буларнинг барчасига қарамай, "Халл Сити" муваффақиятли жамоага айланишига умид қиламан.
Мен "йўлбарслар"нинг барча ходимларига, жумладан, мураббийлар штаби, асосий жамоа аъзолари, академия ва стадион ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу муддат давомида бевосита ҳамкорлик қилган футболчиларга алоҳида раҳматимни айтмоқчиман. Оммавий ахборот воситаларидан оғир ва шиддатли даврни очиқ кўрсатганликлари учун миннатдорман. Мени қўллаб-қувватлаган ва мураббийлик фаолиятимда энг эсда қоларли хотиралардан бири бўлиб қоладиган мухлисларнинг: "Бизда Арвеладзе бор", дея куйлаганлари учун катта ташаккур айтаман", – деди грузиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Арвеладзе "Халл"ни шу йилнинг январидан буён бошқариб келаётганди. Жамоа унинг қўл остида умумий 30 та ўйин ўтказишга улгурди. "Йўлбарслар" жорий мавсум Чемпионшип 10 туридан сўнг 20-ўринда боришмоқда.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments