Latest news

01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  1 01:00ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 1:0 (матнли трансляция)  53 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  2 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  23 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

Арвеладзе айтган хатолар "Пахтакор"нинг зарарига ишладими? News

Арвеладзе айтган хатолар "Пахтакор"нинг зарарига ишладими?

Кечаги дерби тақдирини ҳал этган гол, умуман учрашувдаги ҳакамлик ҳақида барча гапирмоқда.


Аввало бу каби дербига, иккита принципиаль жамоалар тўқнашуви ва ОЧЛ йўлланмасини ҳал этадиган баҳсга тажрибали ҳакам қўйилмагани ғалати бўлганди.


Ўйин пайтида ЎФФ расмий сайтида Ноил Лутфулин ўз аризасига биноан ишдан кетгани ҳақида маълумот чиқди.
Демак ҳозир бу каби марказий ўйинга ким бу ҳакамларни тайинлагани ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

"Пахтакор" иштирокидаги навбатдаги ўйин ҳам ҳакамларнинг хатосиз бўлмади. Бу албатта кўнгилни хира қилади.


"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг матбуотда жуда чиройли гапларни танлаб айтиш санъатига гап йўқ. Албатта бу борада ушбу мутахассис анча гапга чечан ва қандай гапиришни биладиган мураббий эканлигига шубҳа йўқ. Аммо фақат чиройли гаплар билан иш битмайди.

Арвеладзе ҳакамлик ҳақида гапираркан, ҳар сафар "Пахтакор"нинг қатор голлари инобатга олинмаганини такрорлашдан чарчамаяпти. Унинг айтишича, жамоанинг 5та киритган голи инобатга олинмаган. Арвеладзенинг бу гапларига қўшилмасдан иложи йўқ. Бу борада грузиялик мутахассис айни ҳақиқатни айтмоқда.
Лекин бир ўйлаб кўрайликчи, ушбу киритилган голлар инобатга олинмаган ўйинлардаги ҳакамларнинг ушбу хатолари "Пахтакор"нинг зарарига ишладими? Йўқ.


Арвеладзе қўл остида жамоа Навоийда "Қизилқум" билан дуранг ўйнади. Бу ўйинда ҳакамлик ҳақида ортиқча гап бўлгани йўқ. Кейинчалик Самарқандда Эрматов бошқарган беллашувда дуранг қайд этилди. Равшан Эрматов ўйинни аъло бошқарган ва юқори баллга муносиб кўрилган. Арвеладзе ҳам бу учрашувдан кейин ҳакамлик ҳақида гапирмаганди.
Кейинчалик Наманганда жамоа ютқазди ва Арвеладзе бу баҳсда ҳам ҳакамлар ўз ишларини ажойиб тарзда уддалашганини Бухорадаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам алоҳида такрорлади.

Хуш, инобатга олинмаган голларнинг барчаси "Пахтакор" ғолиб бўлган ўйинларда ва ютиб турган пайтларга тўғри келди. Айтмоқчи бўлганим, ўша Арвеладзе айтаётган ҳисобга олинмаган голларнинг ҳеч бир ўйин натижасига ҳеч қандай таъсир ўтказгани йўқ.

Хуш, энди Тошкентдаги "Қўқон-1912"га қарши беллашувдаги меҳмонларнинг учрашувнинг дастлабки дақиқаларида киритган тоза голи ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олинмади. Бу пайтда таблодаги ҳисоб 0:0 эди. Агарда қанот ҳаками ўша тоза голни тўғри баҳолай олганида, балки "Қўқон-1912" "Пахтакор"га ютқазмаган бўлармиди, яъни бу хато бевосита ўйин тақдирига таъсир ўтказгани аниқ.
Аммо ушбу беллашувдан кейин Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига нисбатан ЎФФ чора кўрди.

Энди Бухородаги ўйинга тўхталсак, бу баҳсда ҳам "Пахтакор" киритган биринчи гол баҳсли пеналтидан кейин юзага келди. "Бухоро" футболчиси Эргаш Исмоилов бу вазиятда Тиаго Безеррага умуман тегмаганини маълум қилди ва такрорий лавҳаларда ҳам пенальти йўқлиги шундоқ кўриниб қолди. Демак Шерзод Қосимовнинг бу хатоси ўйин натижасига барибир ўз таъсирини кўрсатди.

Энди кечаги ҳакамликни барча кўрди. Аввалига Нурматовнинг жарима майдончаси ичида йиқилгани симулация дея баҳоланди. Кейинчалик тўп дарвозани чизиғини кесиб ўтмаган бир пайтда ён ҳакам гол кашф қилди ва Азиз Асимовнинг ўша ён ҳакам билан узоқ олиб борган музокарасидан кейингина ҳақиқат қарор топди.


Аммо бу билан кулминация тугамади.
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Камол Тожиевнинг оффсайддан урган голини яна ўша қанот ҳаками Дониёр Сайлавов кўрмай қолди. Йўқ голни кўрган ён ҳакам негадир бемалол кўринадиган ўйиндан ташқари ҳолатни кўрмади.
Ҳамма хато қилади, айниқса ҳакамларга қийин. Гапириш осон, тўғри. Лекин ён ҳакамнинг вазифаси нима? Ўша ўйиндаги оффсайд, ўз ҳудудидаги қоидабузарликларни қайд этишдан иборат. Улар шу ишлари учун маош олишади. Ўша вазиятда ҳакам шунчаки хато қилди, дейиш мумкин. Лекин ҳакам бу оффсайдни кўрмай қолиши жуда ғалати. Баҳсли оффсайд бўлганида ҳам тушунса бўларди. Назоратчи ҳам айнан ўша ҳакамга энг паст баҳони қўйди.

"Пахтакор"нинг кетма-кет учинчи ғалабаси ҳам ҳакамларнинг хатосидан кейин қўлга киритилмоқда. Арвеладзе эса ўйин натижаларига умуман таъсир қилмаган 5та голларини инобатга олишмаганидан ранжимаса ҳам бўлаверади. Айнан мана шу охирги учта ўйинда Арвеладзе жамоаси ҳакамларга ҳеч қандай саволлар қолдирмасдан рақибларини ютиб ташлагани йўқ.


"Бунёдкор" жамоаси, футболчилари ва мураббийларининг ўйиндан кейинги ҳолатини ҳамма тушуниб турибди. Кеча "Бунёдкор" "Пахтакор"га ютқазмади ёки Қосимовни Арвеладзе ютмади. Буни ҳамма кўрди.

Чемпионатимизни кучайтиришмиз керак, деяпмиз. Аммо бу каби ўйинлар, бундай ҳакамликдан кейин чемпионатимиз кучаядими, деган саволлар кўпайиб кетмоқда. Мухлисларни стадионга чорлашимиз керак, деймиз. Аммо айтингчи, кечаги шов-шувли ҳамда барчани лол қолдирган оффсайд ва йўқ голни кашф қилинишини мухлисларни стадионга қайтарадими?

Умид қиламиз, охирги вақтларда футболимиздаги бўлаётган воқеалар ва ҳакамликлардан кейин ЎФФ тегишли чораларни кўради.

Ҳакамларнинг хатолари учун "Пахтакор" клуби жавобгар эмас.

ЎФФ бу ишларни ўрганиб чиқиб, футболимизни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилаётган раҳбарият керакли йўлни танлашларига ишониб қоламиз.

Author :
Rating: -50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика