Latest news

21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  0 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  4 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  5 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти" News

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Артём Петросян ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- АГМК бежиз 2-ўринда бормаётганди, шуни инобатга олиб, астойдил тайёргарлик кўргандик. Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари одамни хурсанд қилади. 

- Жамоа якуний паллада, охирги нуқтани қўйишда оқсаяпти...

- Қийин савол бўлди. Кўплаб сабаблар бор. Қаердадир ноаниқ зарбалар панд беряпти, яна футболчилар узатмалар амалга оширилганда ўз позициясида бўлмай қолган пайтлар бўляпти, алдаб ўтиш чоғида ҳам муаммолар кузатилмоқда. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов жамоани тарк этди. "Металлург"ни мавсум охиригача ким бошқариб туради?

- Ҳозир испаниялик Луис Мануэль Эрнандес менежерлик қиляпти, машғулотлар жараёнида ҳам иш олиб бормоқда. 

- Маҳмуджон Қудратиллаевнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Адашмасам, у мавсумдаги 2-ўйинини ўтказди. Албутту, ундан кўп нарса кутилганди, у ўз даражасида ўйнади. Қудратиллаев ўйин тарафлама 100% тайёр деб бўлмайди, чунки операциядан кейин 3 ойни ўтказиб юборди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика