Latest news

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  10 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  7 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" News

Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик"

"Металлург" катта мураббийи Артём Петросян "Насаф"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.





Ўйин ҳақида

— Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи таймда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, охиригача курашишди. Пенальтидан гол уролмадик, лекин бу — футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. 

"Насаф" – тезкор ва яхши таркибга эга жамоа. Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз футболчиларига иккинчи бўлимдаги ҳаракатлари учун ташаккур. 

— Дарвозабон яхши ҳаракат қилди...

— Дарвозабоннинг вазифаси ўзи шу, у қутқариши керак. Иккита қийин вазиятда зўр ўйнади ва жамоамиз жонига ора кирди.

— "Металлург" ўтган йилга қараганда ёмонроқ ўйнамоқда. Бу нима билан боғлиқ?

— Буни ҳозир тушунтириб беролмайман, бу узоқ вақтни талаб қилади. Ўйлайманки, ўтган йилги етакчиларнинг жамоани тарк этгани таъсир қилди.

— Жасур Абдураимов истеъфоси бўйича изоҳ бероласизми?

— Бош мураббийимиз Жасур Абдураимов бетоб. Ўзингиз кўрдингиз, захира ўриндиғида испаниялик жаноб Луис Мануэль Эрнандес ўтирди. У киши бизга ёрдам бермоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика