Latest news

16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10

Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик" News

Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"

Про лига 15-туридан жой олган "Олимпик" – "ФарДУ" (1:3) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

"Жуда оддий мағлубиятга учрадик. Афсуски, биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб ғалаба қозонмади, ўзимиз уларга бу борада ёрдам бериб, ютқаздик. Танаффусда қаттиқ гапирдик. Шундан сўнг яхши тарафга сал ўзгариш бўлди. Алмаштиришдан кейин яна озгина босим ҳам уюштирдик, бироқ кейин яна дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Билмайман, қандай қилиб таҳлил қилиш мумкин. Ҳеч нарса ўхшамади. Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Бир-икки кун олдин машғулотларда ҳаммаси ўхшаётганди. Яхшиси, машғулотда эмас, ўйинда ўхшасин. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик. Бошқа гапим йўқ", – деди Петросян

- Нима деб ўйлайсиз, бу йигитларнинг тажрибасизлиги билан боғлиқми?

- Ҳам тажриба, ҳам қанақадир тезлик етишмаяпти. Балки ўйиндан олдин учрашувни ютиб бўлдик, деган туйғу билан майдонга чиқишдими, ҳамма муаммо шундан бошланди. "ФарДУ" прессинг қилмади, бемалол ўйнаб, биз хато қилишимизни кутди, биз ҳам уларга ёрдам бериб юбордик. Кўрамиз, ўйинни бошидан томоша қилиб, бир қарорга келсак бўлади. Машғулот ва ўйинда умуман бошқача кўриниш. Гўё футболчилар алмашиб қолгандай.

Rating:    

Comments

+1   
23 sep 20:16:22
Abdusalom Mirzayev
Ким бу?, қаердан келди?, қўлидан бирор иш келадими?
+1   
23 sep 19:35:29
Odilbek Abdushukurov
"Кривое зеркало" dagi Petrosyanga aloqasi yo‘qmi bu kishini.. :))
   
23 sep 19:29:31
barselona7
Олимпик тизимли равишда ташкил этилмади. Олимпиадага чиқилди ва мураббий ҳам ўйинчилар ҳам кетди Олимпик ҳам эсдан чиқарилди. Шунинг ўрнига тизимли равишда кейинги авлодни тайёрлаб бориш керак эди бўлди мақсадга эришдик деб Олимпикни четга улоқтирмасдан.
   
23 sep 18:53:44
Жамшид Jamshid
Футболчиларни тажрибасихлиги эмас эски футболчиларни боллари уйнагани дейилди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика