Latest news

09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  0 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  1 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  0 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  1 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  8 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади" News

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади"

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогининг нимчорак финалида Таиланд рақиблик қилади.

Ушбу мамлакат футболи, клублари, терма жамоаси бегона ҳисобланмайди. Бир неча йиллар аввал ОЧЛ учрашувларида клубларимиз Таиланд жамоалари билан тўқнаш келган. Ўзбекистонлик футболчилар Таиланд клубларида тўп тепган. Шундай ўйинчилардан бири Артём Филипосян. Тажрибали ҳимоячи "Прачуаб", "Муангкан Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Прачуаб" билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Бўлажак ўйин олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Таиланднинг гуруҳ босқичидаги ўйинларидан келиб чиқиб бу жамоа бошдан баланд сакрадими?

- Таиланд чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Бу нарса ўз-ўзидан терма жамоада ҳам акс этмоқда. Қолаверса, япониялик мураббий Масатада Ишининг иши ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. 

- Таиланд қандай рақибга қарши майдонга чиқишини билади ва ҳимоядан ўйин ташкил қилади. Футболчилар орқада зич ҳаракат қилишади. Гуруҳда улар ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Бу нарса олдинда вазиятлар яратишда тўсиқ бўлмайдими?

- Юқорида айтганимдек, Таиланд мураббийи ҳимояни анча яхши шакллантирибди. Уларнинг ўйинларини кўрдим. Ҳеч ким гол урмаган бўлса, Ўзбекистон буни ортиғи билан уддалашига ишонаман. Якунда биз ғалаба қозонамиз. Терма жамоамизга омад ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан. 

- Ўзбекистон билан ўйин олдидан Таиланд терма жамоаси футболчилари ниманинг эвазига ўсишга эришяпти?

- Маҳаллий футболчилар чемпионатга келаётган легионерлардан кўп нарса ўрганмоқда. Мисол учун, Таиланд футболчилари ва терма жамоаси олдин кучли бўлмаган. Ҳозирга келиб улар яхши даражага чиқишди. 

- Гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда рақиблар дарвозамиз томон 4тагина аниқ зарба йўллашди ва 1та гол (у ҳам пенальтидан) уришди. Ҳимоя чизиғимиз тартибга келиб қолдими? 

- Бунга сабаб футбол ўзгараётгани. Ўзбекистон терма жамоасининг айни вақтдаги ҳимоя чизиғи шахсан менда ижобий таассурот қолдиряпти. Яхши ҳимоячилар жамланган. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

- Артём Филипосян фаолиятини қаерда давом эттиради?

- Янги мавсумни "Бухоро"да бошлайман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика