Latest news

10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  0 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  6 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12

Артём Филипосян: "Чемпионлик учун курашамизми? Буни вақт кўрсатади..." News

Артём Филипосян: "Чемпионлик учун курашамизми? Буни вақт кўрсатади..."

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" (2:1) учрашувидан сўнг Артём Филипосян микст-зонада саволларга жавоб берди.
"Гуруҳ босқичига йўлланма олганимиздан хурсандман. Энди "Бунёдкор"нинг асл кучини кўрсатмоқчимиз. Ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Ўтган йил клуб совринларсиз қолди. 2015 йилда шу хатони тўғрилаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйин қийин бўлди, бундай пайтда мухлисларнинг ёрдами катта бўлди, шунинг учун уларга алоҳида раҳмат", - дейди Артём Филипосян.

- Учрашувдан олдин ҳаяжон бўлмадими?
- Рақиб кучли экани барчага маълум. Бироқ ўзимдан келиб чиқсам менда ҳаяжон бўлмади. 2 йил олдин "қалдирғочлар" сафида Япония ва Корея клубларига қарши ўйнаганмиз. Бугун кейинги босқичга чиқамизми ёки йўқми деган ҳаяжон бўлди.

- Олдинлари сиз тажрибали ва юлдуз футболчилар билан ўйнардингиз. Ҳозир аксинча сиз жамоадаги ёшлар учун тажрибали футболчисиз...
- Албатта тажрибали футболчилар билан ўйнаш осон. Ортингда сени хатоингни тўғрилайдиган футболчи борлигини ҳис қилиб турасиз. Ёшлар билан қийинроқ, аммо ҳамма ҳам ёш бўлади. Ёшларга қўлдан келганча ёрдам берамиз.

- Кўпчилик "Бунёдкор"ни бу йил чемпионлик учун курашдан чиқариб юборганди. Бугунги ғалаба "қалдирғочлар" чемпионлик учун курашишини исботлаб бердими?
- Биз курашамиз. Муддатдан олдин чемпионмиз дея олмайман. Биз бугун ғалаба қозонсак тарихга киришимизни билардик. Чемпионлик ва Кубок учун ҳали анча вақт бор, бунга интиламиз. Ундан ташқари уни вақт кўрсатади.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика