Latest news

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Артём Филипосян: “Бухоро”га қўлдан келганича ёрдам бермоқчиман” News

Артём Филипосян: “Бухоро”га қўлдан келганича ёрдам бермоқчиман”

Мавсумлар оралиғида аввалига “Олмалиқ” кўригидан бўлган Артём Филипосян кейинчалик “йўналишини” ўзгартириб, “Бухоро” сафига бориб қўшилди.

Куни-кеча янги жамоаси билан шартнома имзолаган футболчи шу муносабат билан сайтимизга интервью берди. 

- Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ўзингиз туғилиб ўсган вилоят – Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказгандингиз. Бизнингча бу клубни тарк этишингизга сабаб жамоанинг биринчи лигага тушиб кетгани билан боғлиқ бўлса керак. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, шундай. Афсуски “Динамо” ўтган мавсум якунларига кўра, кучлилар сафини тарк этди. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, фаолиятимни биринчи лигада давом эттиришни ўзимга эп кўрмадим. Қолаверса элитанинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлаётганди. Шу боис жорий мавсумни ҳам яна олий лигада ўтказишга қарор қилдим. 

- “Олмалиқ” йиғинида иштирок этиб юрдингиз. Лекин кейинчалик бу жамоа билан ҳам хайрлашдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Биласизми “Олмалиқ” менга ўтган йили иккинчи давра арафасида ҳам таклиф билан чиққанди. Аммо ўшанда хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” ўйинчиси бўлганим сабабли “Олмалиқ” трансфер нархимни тўлиқ сотиб ололмаганди. “Динамо” эса “қалдирғочлар” айтган суммани тўлаб берган. Шу боис кейинчалик самарқандликлар таркибида ўйнадим. Шу йил яна “Олмалиқ” менга қизиқиш билдирди. Уларнинг таклифи мен учун қизиқ туюлди ва иккиланиб ўтирмасдан машғулотларида иштирок этиб юрдим. Бироқ шартнома тузиш арафасида яна келишувга эриша олмадик. Олмалиқликларнинг йиғинида бўлган пайтларимда менга Тачмурод Агамуродов ҳам таклиф билан чиққанди ва ўз жамоасида кўришни истаётганини билдирди. Шунда у кишига агарда “Олмалиқ” билан келиша олмасам, хабар беришимни айтдим. 

- Игорь Шквирин қандай таассурот қолдирди? Мураббий сизни ўз жамоасида олиб қолишга уринган бўлса керак?

- Игорь Анатольевич ажойиб инсон ва мураббий эканлигига амин бўлдим. У киши билан бирга-бир ўтириб, алоҳида гаплашдик. Ўз режалари билан ўртоқлашди. Ҳамкорлик қилишимизни истаётганини яширмади. Лекин шартномада келтирилган айрим бандлар мени қониқтирмади. Мени Шквирин жуда яхши тушунди ва омад тилади. У кишига “Бухоро”дан чорлов бўлаётганини очиқ айтганимда қўллаб-қувватлади. Футболчининг фаолияти қисқа бўлади ва бу орада молиявий жиҳатдан ҳам ўзига яраша пойдевор қўйиб олиш кераклигини таъкидлади. Шу тариқа “Олмалиқ” билан дўстона хайрлашдик. Балки келажакда Шквирин бирга ишлармиз. 


- “Бухоро”га ўтишингизга нима сабаб бўлди?

- Тачмурод Агамуродов учун ҳам “Бухоро”нинг таклифини қабул қилдим. Ушбу мутахассис менга жиддий қизиқди ва бирга ишлашни таклиф қилди. Тачмурод Шамаковични ортиқча таништириб ўтиш шарт бўлмаса керак. Илгари “Пахтакор”да ишлаган кезларида ажойиб жамоани шакллантирган. Кўплаб иқтидорли ўйинчиларни етиштириб чиқарган. Мураббий сифатида ўз ишининг устаси. Шу боис унинг қўли остида ўйнаб, янада ўсишга эришишни истадим. 

- Янги жамоангиз сизга аниқ таклиф билан чиқибдида?

- Ҳа. 16 январь куни бир йиллик шартнома имзоланди. Энди расман “Бухоро” аъзосига айландим. 

- Жамоага келишингиздан олдин мақсад ва вазифалар ҳақида гап бордими?

- Ҳа, Агамуродов бу йил 5-ўрин учун курашиш ҳақида ўйлаётганини билдирди. Шунга монанд таркиб тузилмоқда. Насиб қилса бу йил қўлимдан келганича “Бухоро”га ёрдам бермоқчиман.

- Янги жамоадаги илк таассуротларингиз қандай?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ўйлайманки жамоага тез киришиб кета олдим. Илк ўйинимни ҳам ўтказдик. Ҳаммада кайфият юқори. Таркибда илгари бирга ўйнаган футболчилар кўп. Руслан Мельзиддинов, Отабек Нарзуллаев, Баҳодир Пардаев каби ўйинчиларни яхши биламан. Машғулот жараёни ҳақида эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ўйлайманки бу йил жамоа шаклланмоқда ва раҳбарият томонидан билдирилган ишончни оқлаймиз. 

- Собиқ жамоангиз “Насаф”дан ҳам таклиф тушгани ҳақида эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа. Лекин биласизми 16 январь куни “Бухоро” билан шартнома имзолайдиган эдик. Шу куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Рўзиқул ака Бердиев билан тўсатдан учрашиб қолдик ва у киши шунда “Навбаҳор” билан ўйинда иштирок этишимни, сўнгра шартнома борасида келишиш ҳақида таклиф билан чиқди. Ундан олдин Агамуродовга вада бериб қўйганим сабабли Бердиевга узримни айтдим ва вазиятни тўғри тушунтирдим. Агарда январь ойининг бошида қаршиликлардан чорлов бўлганида ўйлаб кўрардим. “Бухоро”га вада бериб қўйиб, “Насаф”га кетиб қолганимда ҳурматимни йўқотиб қўйишимни тушундим ва қароримни бошқа ўзгартирмадим. Бировни норози қилиб, кейинчалик омадсизликка дучор бўлиш ҳам ҳеч гап эмас. 

- Хорижга чиқиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмидингиз?

- Агентлар чет эл клубларидан қизиқиш борлигини айтишганида буни ўзим истамадим. Чунки бугунги кунда институтда таҳсил оляпман. Ўқишни якунлашимга бир йил қолди. Шу боисдан ҳам хорижга чиқишга шошилаётганим йўқ. Олдин ўқишни тугатиб олайлик, кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика