Latest news

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  16

Артетанинг илк ғалабаси. "Юнайтед"ни мағлуб этиш учун ақлли режа ва ажойиб биринчи бўлим кифоя қилди News

Артетанинг илк ғалабаси. "Юнайтед"ни мағлуб этиш учун ақлли режа ва ажойиб биринчи бўлим кифоя қилди

Артета "Манчестер Юнайтед"нинг қарши ҳужумларига имкон қолдирмади ва ўйинга тактик жиҳатдан пухта тайёрланди.

АПЛ 21-турининг марказий учрашувини ("Арсенал" - "Манчестер Юнайтед") таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.  

1. Микель Артета "Челси"га мағлуб бўлган таркибга 3та ўзгартириш киритди. Уларнинг иккитаси мажбурий – таянч ярим ҳимоя зонасига аввалги учрашувни вирус туфайли ўтказиб юборган Гранит Жака қайтди, жароҳатланган Кэлум Чемберснинг марказий ҳимоядаги ўрнини Сократис эгаллади. 

Якуний ўзгариш – Николя Пепенинг ўнг қанотга Рис Нелсон ўрнига ташланиши. Пепе аввалги ўйинларда майдонга туширилмаётган ва бунга сабаб қилиб Артета футболчи машғулотларда янада кўпроқ тер тўкиши кераклигини айтаётганди – ниҳоят у истаган нарсасини кўрди шекилли. Николя айнан шу ўйин учун танланган тактикага ҳам жуда мос тушарди (бу ҳақида пастроқда).

2. Ўйинга бир кун қолганда "МЮ" сафида Поль Погба бўлмаслиги ойдинлашди. Франциялик учрашув қайдномасига ҳам киритилмаганди. Бу Оле-Гуннар Сульшер таркиб борасида ортиқча бош оғриққа дуч келмаслигини англатарди. Чинакамига рақобат бор ягона позиция бу ҳужумчи ортидаги футболчи ўрни эди. Бу жойга Жесси Лингард ва Андреас Перейра даъвогарлик қилаётганди. Сульшер бу сафар ҳам Лингардни майдонга туширди.

3. Ўйин бир-биридан кескин фарқ қилувчи икки хил таймга бўлинди. 

Биринчи бўлимда "Арсенал" ўйинни бошқаришга интилди: Пепенинг тезкор голидан кейин ҳам жамоа ҳимояга ўтиб олмади ва мунтазам равишда ҳужумлар уюштирди. Бу усул "МЮ"дек қарши ҳужумни қойиллата оладиган жамоага қарши бу бироз хавфли, лекин кеча иш берди.

Иккинчи бўлимда "Арсенал" икки тўп олдинда бораётгани туфайли ҳам орқароққа ўтиб олди: бу эса ўйин боришини тубдан ўзгартирди. Биз "Юнайтед"нинг рақиб "ёпилиб" олгандаги муаммоларини яна бир бор кўриб, гувоҳи бўлдик. Сульшер шогирдлари беллашув аввалидагидан яхшироқ ҳаракат қилар, лекин шунда ҳам чинакамига хавфли вазиятларни етарлича ярата олмасди.

4. "Арсенал" муваффақиятининг калити сифатида жамоанинг тўпсиз ҳаракатланишини келтириш мумкин. Биринчи бўлимда Артета ўрта блокдан фойдаланди ва жамоа прессинг учун қулай фурсатни кутар ва кейингина рақибни тақиб қила бошларди. 

"Манчестер Юнайтед"га қарши мунтазам прессинг уюштириш нохуш оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас. "Сити" (ўшанда Артета "Манчестер"нинг бошқа бир клуби мураббийлар штабида эди) дербида айнан шу хатоси туфайли жазоланганди. "Арсенал" прессингга ўтганда узоқ қанот очиқ қолар, вингерларнинг бири эса рақибнинг марказий ҳимоячисини "ёпар" эди:

Рақиб прессинг остида бўла туриб бошқа қанотга биргина пас билан ўтиб кета олмаслигига умид қилиш, ўта олган тақдирда ҳам кўп вақт сарфланиши оқибатида, лондонликлар жойларини ўзгартириб улгуришлари зарур эди. Бу режа ҳам иш берди – "Арсенал"нинг шундай прессинглари биридан сўнг Пепе қулай вазиятдан зарба берди ва дарвоза устунини пойлади.

5. "Юнайтед" тўпсиз ўйинни бироз бошқача ташкиллаштирди. Прессингни Жесси Лингард бошлаб берарди. Айнан у қачон марказий ҳимоячини тақиб қилиш учун қулай фурсатлигини ҳал қилар, у шу йўл билан бир вақтнинг ўзида икки футболчини "ёпмоқчи" бўларди. Жамоа эса шу қаторда таянч ярим ҳимоячилари ҳам уни қўллаб-қувватлаши лозим эди.

"Арсенал" бунга тайёр эди ва Гранит Жака мунтазам равишда ҳимоячилар билан бир чизиққа тушарди. Бундан ташқари, у асосан айнан чап қанот ҳимоячиси ўрнини эгалларди ва бевосита уни ҳеч ким тақиб қилмаса, тўпни эгаллаш ва олдинга етказиб бериш учун каттагина зонага эга бўлди:

Ўйиннинг бундай бориши "МЮ"ни ноқулай вазиятларга тушириб қўяверди. Жаканинг бу ҳаракатига реакция билдирадиган, уни ортидан борадиган футболчи топилмади. Лингард ёки Марсьяль? Унда марказий ҳимоячилардан бири бўш қоларди. Фред олдинга бориши? Унда таянч зонасида бўшлиқ пайдо бўлади. Дэн Жеймс? Унда Уан-Биссака қанотда икки рақибга қарши қолиб кетади. Нима бўлганда ҳам асосийси "МЮ" бундай вазиятга тайёр эмасди.  

6. "Арсенал" ҳужумларининг бор йўғи 16%ини марказдан амалга оширди. Бу жуда-жуда кам. Бизнингча, атайин қабул қилинган қарор. Айтиб ўтганимиздек, қарши ҳужумда хавфли рақиб марказни яхши "ёпа олади". Артета марказдан ёриб ўтишга ҳаракат ҳам қилмади ва қанотлар орқали ўйинни таклиф қилди. 

У Аарон Уан-Биссака ва Люк Шоуни ўзлари ўрганмаган усулда ўйнашга мажбур қилди. Уан-Биссакани 1-1 ҳолатда алдаб ўтиш ўта мушкул вазифа. АПЛ доирасида у ўртача ҳар бир учрашувда 4,1 мартадан якка курашларда тўпни олиб қўяди – кеча бор йўғи 1 марта бу ишни амалга ошира олди. Чунки ҳеч ким уни алдаб ўтишга ҳам уриниб ўтирмади, тўп ошириш эвазига уни айланиб ўтиб кетаверишди. Бу ҳам тасодифий ҳолат эмас.

"Арсенал" қанот ҳимоячиларининг ҳаракатлари бир-биридан фарқ қиларди: Энсли Мэйтленд-Найлз ҳужумга деярли қўшилмади ва кўпинча марказга қайтиб ўйнади, Сеад Колашинац эса аксинча кенг ва анча олдинда ҳаракат қилди.

Айнан шу сабаб Уан-Биссака рақиб билан деярли умуман 1-1 ҳолатда қолмаслигини таъминлади. Ёки Колашинац олдида бўш зона бор вазиятда тўпни қабул қилади ва тезликда ҳаракатини давом эттиради, ёки Обамеянг ёрдамга келиб, 2-1 вазият вужудга келтирилади. 

7. Ўнг қанотда бунинг аксини кўриш мумкин эди. Шоу кўп вазиятларда 1-1 ҳолатда қоларди. Бу иш билан Пепе (у асосий таркиб ўйинни бошлаганининг сабабларидан бири ҳам шунда эди ўзи) шуғулланди. Мэйтленд орқада қолгани сабабли Николя марказга кириб кета олмасди ва тўпни қанот чизиғига яқин ҳудудда кутарди. Тўп унга етказилгач, у Шоуни алдаб ўтиш йўлларини изларди.

Шу сабабли Люкка катта босим бўлди – у 7 бор яккама-якка вазиятларда тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди (Уан-Биссакада 1тагина). Уларнинг фақат 4таси омадли чиқди. Лекин у шунчаки улгурмай қолган вазиятлар ҳам етарлича бўлди. 

8. Бу баҳсда "Арсенал"нинг ўйинида энг кам эътибор берилган жиҳат – биринчи бўлимда "Юнайтед" қарши ҳужумларини ушлаб қолиш. 

Биринчи таймда "МЮ" бирор марта ўйиндан "Арсенал" дарвозасига чинакамига аниқ зарба бера олмади. Ваҳоланки, "канонирлар" тўпга эгалик қилишди ва биринчи рақам остида ҳаракат қилишди (одатда бундай сценарий Сульшер жамоаси учун айни муддао, улар қарши ҳужум учун бўш зоналарга эга бўладилар). 

Бу ерда иккита муҳим жиҳатни айтиб ўтиш лозим. Биринчидан, тўпга эгалик қилиш санъати, айнан шу йўл билан лондонликлар кераксиз вазиятда тўп йўқотишларга учрамади. Икки-уч марта шундай ҳолат бўлди (айниқса Мэйтленд ижросида), лекин умумий олганда бу борада муаммо бўлмади. Иккинчидан, ақлли ва сифатли контрпрессинг. 

Артета охирги элемент устида энди иш бошлади ва у ҳали маромига етказилганича йўқ. Биринчиси, тўп йўқотилишига бутун жамоа реакция билдиряпти – аввал шу каби вазиятларда футболчиларнинг ярми орқага югурса, яна бир қисми дарҳол тўп учун курашга киришарди. Иккинчиси, жуда катта иштиёқ. Баъзи эпизодларда "Арсенал"нинг бир йўла икки футболчиси тўп олдирилгач, шу ондаёқ рақиб томон ошиқди.

9. Таниш ҳолатда Сульшер қуйидагича йўл тутди: аввалига Перейра ва Гринвуд (ўйин схемаси ўзгармаган ҳолда) майдонга туширилди, кейин Матич ўрнини Мата эгаллади ва жамоа очиқ ўйин кўрсата бошлади. Охирги қарор жуда кеч қабул қилинди, лекин рақибга муаммолар туғдириши мумкин эди. 

Артета дарҳол жавоб қайтарди – "Арсенал"да Александр Ляказетт ўрнига Маттео Гендузи майдонга туширилди. Жамоа 3 нафар таянч ярим ҳимоячиси билан 4-3-3 тактик схемасига ўтди. Чап қанотни Озил ва Обамеянг навбат билан "ёпишарди".

10. Озил жамоа бошқарувига Артета келгач, буткул ўзгарди. Ўйиндан аввал Микель юлдузни аввалги даражасига қайтариш учун қўлидан келган ишни қилиши, унга ёрдам беришга урунаётгани, футболчи хавфли вазият ярата оладиган зоналарда тўпни қабул қилиб олишини айтиб ўтди. Бу эса иш бермоқда. Озилнинг тўп оширишлари топ даражада, лекин бу янгилик эмас. 

Чинакам янгилик – бу немис футболчиси тўп учун курашда қандай ҳаракат қилаётгани. Кеча Озил жамоадошларидан 10 марта кўпроқ тўпни олиб қўйди. Месут нафақат ўз зонасида тўп учун курашди, балки шерикларига ҳам ёрдамга улгурди – мисол учун Пепенинг қанотида:

11. "Қайта туғилган" яна бир ўйинчи – бу Давид Луиз. У ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумларни бошлашда фойдали ҳаракат қилмоқда. Охирги беллашувда уларнинг иккинчиси яққол сезилди. Бразилияликнинг тўп оширишлари – "МЮ" прессинги яхши ишламаганининг асосий сабабларидан биридир. Асосий оёғи ўнг бўлган футболчи учун Луиз чап оёғи билан ҳам жуда яхши пас бера олади – рақиб ҳимоясида бундай футболчи бўлса, ҳужум йўналишини назорат қилиш икки баробар қийинлашади. Давид бир неча бор "Юнайтед"ни шундай ҳолатга тушириб қўйди – бир қанча вазиятда унга қийин тўп ошириши, қўшимчасига чап оёқда тўп оширишдан бошқа вариант қолдиришмади, Луиз эса чап оёқда ҳам буни уддалайверди ва рақиб меҳнатини йўққа чиқарди. 

12. Лекин энг катта ўзгариш Лукас Торрейра ўйинида бўлди. Унаи Эмерининг охирги ойларида уругвайлик асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган, имкон берилганда ҳам ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги ҳудудда ўзгача бир усулда ҳаракатланарди. Артета эса унинг энг кучли жиҳатларидан фойдаланмоқда.

"У ҳар бир тўп учун охиригача курашди. Машғулотларда у ҳатто ҳар бир сантиметр учун беллашади. Майдонни кўриш борасида у ўсмоқда – бу борада унга қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Учта баҳсда ҳам у топ даражада ҳаракат қилди", – деди Артета

13. "МЮ"нинг бу ўйинда ишлаган ягона жуфтлиги Матич-Фред эди ва фақат уларга деярли эътироз йўқ. Бу ҳақида Сульшер ҳам ўйиндан кейинги матбуот-анжуманида айтиб ўтди. 

Одатга кўра марказ "ёпиб қўйилди". "Арсенал" шунчаки бу зонани айланиб ўтди. Марказ орқали ёриб ўтишга ҳаракат қилиб кўрганларида эса Фред агрессив ҳаракатлари билан рақибга имкон қолдирмади (3 бор тўпни бевосита рақибдан олиб қўйиш, 2 марта тўп оширишлари йўлини тўсиш эвазига тўпга эга чиқиш) ва вертикал тўп оширишлар эвазига яхши ҳужум бошлади. Матич ўйинни ўқиш эвазига яхши ҳимояланди. Иккинчи бўлимда серб ҳужумда ҳам нимадир қилишга уриниб кўрди (ҳисоб шуни талаб қиларди) – унинг ҳаракатлари жамоадошлари фонида ажралиб туриш учун етарли бўлди, аммо ўйин натижасига таъсир кўрсатишга етмади.

14. Николя Пепега стабиллик етишмаётган бўлса-да, ёш футболчи омадли ўйинларда ("Вест Хэм", "Витория") ўзини жуда яхши томондан кўрсатмоқда. Кеча Артета Пепенинг энг кучли томонидан унумли фойдаланди. Николя 1-1 вазиятларни жуда хуш кўради ҳамда одатда рақибини алдаб ўта олади. Шоуни ҳолдан тойдириш билан бирга Николя хавфли вазиятда дарвоза устунини пойлади, прессингда фаол бўлди, 4 бор унинг тўп оширишидан кейин шериклари зарба беришди, гол урди ва тўп оширишда 100 % аниқликка эришди (ҳужумкор футболчи учун дахшат натижа). 

15. Артета қўл остида "Арсенал" жамоа сифатида ривожланмоқда – контрпрессинг, тўпга эгалик қилиб, биринчи рақам бўлиб ўйнаш, тўпсиз ҳаракатланиш. Микель яна бир бор навбатдаги рақиб билан беллашувга зўр тайёрлана олди ("Челси"га қарши унинг дастлабки режаси ҳам иш берганди). 

Машғулотларга деярли вақт қолдирмайдиган "Boxing Day"да бундай муваффақият таҳсинга лойиқ.

Лекин жамоа ҳали тўлиқ учрашув ўтказмаяпти: ёки Микель ғояларини қабул қилишни истамай, ёки футболчилар шунчаки икки тайм бундай футбол ўйнашга қодир эмас. Буларнинг қай бири бўлса ҳам жиддий муаммо. "Манчестер" билан ўйинда учрашувгача тузилган ақлли режа етарли бўлди.

Айнан Артетанинг қарорлари сабаб "Юнайтед" биринчи бўлимда ўзининг кучли томонларини (қарши ҳужум) кўрсата олмади. Иккинчи бўлимда эса улар ўзлари учун ноқулай вазиятга тушиб бўлишганди. Ҳисоб туфайли катта куч билан ҳимояланаётган рақиб мудофаасини ёриб ўтиш талаб қилинарди. Бу ерда эса "МЮ" идеал ҳолатда эмаслиги катта роль ўйнади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика