Артетанинг “Арсенал”даги илк хариди Бундеслига футболчиси бўлиши мумкин
23 dec 2019 08:50
News
Артетанинг “Арсенал”даги илк хариди Бундеслига футболчиси бўлиши мумкин
Лондонликлар қишки трансферлар вақтида ҳужумчи сотиб олмоқчи.
“Байер” клуби ҳужумчиси Кевин Фолланд “Арсенал”га ўтиши мумкин. “Тўпчилар” ҳужум чизиғида кучли рақобат кўраётгани йўқ. Шу боисдан ҳам қишки трансферлар вақтида Леверкузен клубидан Фолландни олиб келиш ниятида. Кевиннинг жамоаси билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Арсенал” скаутлари эса унинг сўнгги ўйинларини кузатишга улгурган.
Жорий мавсум Фолланд 17 та ўйинда 5 та гол уришга эришди. Унинг трансфери эса 30 млн евро атрофида баҳоланмоқда.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments