Latest news

10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  0 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  11 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2

Артета: "Венгер "Арсенал"га қайтиш учун тўғри вақт танлади" News

Артета: "Венгер "Арсенал"га қайтиш учун тўғри вақт танлади"

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Вест Хэм"га қарши ўйинни Арсен Венгер кузатиб борганидан мамнунлигини билдирди.

Дербида иккинчи таймда урилган учта гол эвазига зафар қучган "тўпчилар" устози Артета кечаги кун "махсус кун" бўлганини таъкидлади. Сабаби ўйинни бевосита стадиондан кузатганлар орасида Арсен Венгер ҳам бор эди. 



Микель франциялик мутахассис ҳақида шундай деди:

"У тўғри вақт танлади. Чиндан ҳам алоҳида кун эди. Чунки "боксинг дэй" футбол ўйнаш учун жуда яхши кун. Бу ўйин Венгерга мос даражада бўлди ва унга ёқди, деб ўйлайман. Футболчилар унинг келгани ҳақида билишмас эди. Биз уни тинч қўйдик. Стен ва Жош ҳам шу ерда эди. Бу чиндан ажойиб кун бўлди. 

Келгани учун унга катта раҳмат. Умид қиламанки, бино бўйлаб сайр қила туриб, ҳамма у ҳақида ўйлайдиган нарсани, унинг бу ерда қолдирган меъросини ҳис қилади. Унинг шу ерда бўлиши клуб учун жуда муҳим".

"Арсенал" Букайо Сака, Габриэл Мартинелли ва Эдди Нкетиа томонидан киритилган учта тўп эвазига "Вест Хэм" устидан 3:1 ҳисобида устун келди ва 7 очколик фарқни сақлаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадалик қилмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика